UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  0 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  1 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  7 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12

Тарихда илк бор. Суперлигада футболчилар ва мураббийлар олдида қарздор бўлган клуб қолмади Янгиликлар

Тарихда илк бор. Суперлигада футболчилар ва мураббийлар олдида қарздор бўлган клуб қолмади

Айни вақтда Профессионал футбол лигасида клублар иш ҳақини бермай келаётган футболчи ёки мураббийлардан шикоят аризалари мавжуд эмас.

Шу кунгача тушган аризаларнинг барчаси атрофлича ўрганиб чиқилиб, қарздорликлар бартараф этилди.

1 йил аввал ҳам 2014 йиллардан қолиб келаётган пулларини ололмай, ФИФАга даъво аризаларини киритган ўнлаб хорижий футболчилар мавжуд эди. Ўзимизнинг маҳаллий футболчи ва мураббийлар эса юздан зиёдни ташкил қилаётганди. Ўтган вақт ичида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита ҳамда ЎзПФЛ жиддий меҳнат қилди. Натижада клублар барча қарздорликларни бартараф қилди.

ФИФА низомига кўра, даъво муддати икки йилни ташкил қилади. Бундан-буёғига шартномалар масаласи жиддий назоратда бўлса, клублар раҳбарияти ўз ишига масъулият билан ёндошса, ишлар анча изига тушиши мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, айни вақтда футбол клубларига раҳбарлик қилаётганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Албатта, ўтган 1 йил ичида улар билан жуда кўп сен-менга борилди, аммо охир-оқибат ҳуқуқлари паймол этилган футболчи ва мураббийларнинг ҳақлари ундириб берилди. Клубларнинг айни вақтдаги раҳбарлари ўзларидан аввал фаолият олиб борган раҳбарият йўл қўйган камчиликлар хунини тўлади. Эндиликда уларда олдинга интилиш, келажак режаларини қилиш учун имконият бўлиши мумкин. Ахир елкасини босиб турган қарзлардан қутилиш кишига енгиллик бериши маълум.

Клублар ва ЎзПФЛ бу ишга қандай ҳолатда эришганини кейинги постларда ёзиб бораман. Агар шартномалар кулгули эмас, профессионал бўлса, футболчилар ҳам, клублар ҳам шартномаларни ҳурмат қилса ва унга риоя қилса, коррупция камайса, футболчилар, раҳбарлар, мураббийлар йилда бир марта меҳнат таътилига чиқарилса, ишлар анча жойига тушиши мумкин.

P.S. Клублар олдин эски қарзларини тўлаб берди. Олдинда уларнинг ЎзПФЛ билан ҳисоб-китоблари бор. Ўтган мавсумнинг айрим совриндорлари энди шу масалага ҳам етиб келса, ЎзПФЛ уларга мукофот пулларини ҳам ўтказиб беришга тайёр. Ўша пуллар эндиликда қарзларни ёпиш учун эмас, бугунги вазиятни яхшилаш учун хизмат қилиши мумкин.

1 йиллик меҳнатимиз самарасидан хурсандмиз," - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика