UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  6 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   17 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  20 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  19

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади Янгиликлар

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги мавсум тақвим режаси бўйича келишиб олди.

Шундан келиб чиқиб, 10 февраль куни янги мавсумга қуръа ташланади. 

Учрашувлар саналарига ойдинлик киритилиши учун даставвал ОФК тақвим режасини кутишга тўғри келди. Эндиликда Чемпионлар лигаси, ОФК кубоги, Осиё чемпионати U23, Осиё кубогининг саралаш мусобақалари қайси саналарга тўғри келиши маълум бўлиб улгурган. 

Аввалроқ хабар берилганидек, мавсум одатга кўра Суперкубок учрашуви билан старт олади. Ўзбекистон чемпиони сифатида “Пахтакор”, кубокнинг амалдаги соҳиби сифатида “Насаф” жамоалари тўқнаш келадиган Суперкубок 27 февраль — якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур беллашувга мезбонлик қиладиган стадион масаласида ЎзПФЛ ўз режасига эга. Фақатгина масала икки тараф ўртасида ҳал этилгач, стадион номига аниқлик киритиб ўтилади. 

Суперлига эса 2 март санасидан эътиборан старт олади. Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клуб(лар) гуруҳ босқичи учрашувларида иштирок этаётган бир вақтда қолган жамоалар Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида қатнашади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика