UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  25 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Суперлига U-18. "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Суперлига U-18. "Нефтчи" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Суперлига U-18 мавсуми расман старт олди. 1-турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Қиргулида "Насаф"ни қабул қилди.

Ўйинда Шерзод Зокиров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар 5:2 натижасида ғалаба қозонишди.

Ўйинда деярли майдон эгаларини устунлиги остида ўтди. Бироқ илк бўлимда "Нефтчи" жамоаси жуда кўплаб голли вазиятлардан фойдалана олмади. Баъзи вазиятларда рақиб ҳимоячилари хавфни қийинчилик билан бартараф этишган бўлса, бошқа ҳолатларда ҳужумчиларга бироз аниқлик етишмади. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда жамоалар ҳужумкорликни янада оширишди. Мураббийлар штаби таркибда ўзгартиришларни амалга оширишди. Бу ҳам ўйин суратига ўз таъсирини ўтказди. "Нефтчи"нинг голларини захирадан майдонга тушган Муҳаммад Умаржонов бошлаб берди. Ҳисоб очилгач, майдон эгалари голларни кетма-кетлигини бошлашди. Фарғоналиклар сафидан Дилшод Умирзақов Қарши жамоаси дарвозасига 3 марта гол киритиб, хет-трик қайд этди. Шунингдек, Аброр Иномов ҳам бир марта ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Меҳмонлар сафидан эса Сардорбек Тураев ва Алпомиш Муров жавоб голларини киритишди. Якуний ҳисоб, 5:2 "Нефтчи" ғалабаси!



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика