Суперлига. "Турон" антирекорд қайд этди

Xayrulla Xoliqov
26 сен 2021, 11:00
Яйпаннинг "Турон" футбол клуби кеча Суперлига 20-тур учрашувини ўтказди.

Игорь Шквирин шогирдлари Тошкентда "Пахтакор" билан баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйинда дастлаб Драган Черан ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм аввалида Владислав Касмининнинг голи эвазига меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. 

61-дақиқада Шерзод Темиров "Пахтакор"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90-дақиқада Ҳожимат Эркинов жамоасининг учинчи голини уриб ўйинга нуқта қўйди. Шу тариқа "Пахтакор" иккинчи даврадаги бешинчи ғалабасини расмийлаштирди. 

"Турон" эса кеча антирекорд қайд этди. Сабаби бу жамоанинг кетма-кет мағлубияти бештага етди. Иккинчи давра бошланганидан сўнг яйпанликлар уйда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг 5та учрашувда майдонга тушган Турон ҳаммасида имкониятни бой берди. "Турон" қаторасига "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор" ва "Пахтакор"га мағлуб бўлди. 

Суперлига дебютанти биринчи даврада кетма-кет уч учрашувда мағлубиятга учраганди. Иккинчи даврада эса бу антирекорд янада йирик кўриниш олди. Игорь Шквирин шогирдлари навбатдаги турни яна сафарда "Қизилқум"га қарши (3 октябрь) ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia