Суперлига. Тур футболчиси - Шаҳзод Нурматов
17 мар 2021 15:48
Янгиликлар
Суперлига. Тур футболчиси - Шаҳзод Нурматов
Аввалроқ 14-16 март кунлари бўлиб ўтган иккинчи тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб боряпмиз.
Суперлига. Тур мураббийи - Виктор Жалилов
Ортда қолган 2-турнинг энг яхши футболчиси деб "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов топилди. Бир неча йилдан сўнг яна Бекобод клубига қайтган Шаҳзодбек Нурматов "Бунёдкор"га қарши баҳсда ажойиб ўйнади. Учрашув бошида Андреевнинг аутдан ташлаб берган тўпини ўткир бурчакдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва шедевр гол муаллифига айланди. Бундан ташқари биринчи таймнинг ўзида Нурматов жамоаси учун пенальти ҳам ишлаб берди. Бироқ ундан Андреев фойдалана олмади.
Шу тариқа, "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов иккинчи турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар