Суперлига. Тур дарвозабони - Ширинбой Абдуллаев
12 мар 2021 15:58
Янгиликлар
Суперлига. Тур дарвозабони - Ширинбой Абдуллаев
Аввалроқ 9-11 март кунлари бўлиб ўтган дастлабки тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.
Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси
Ортда қолган 1-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Сўғдиёна" клуби аъзоси Ширинбой Абдуллаевни топдик. Жиззахликлар Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлишди. Қизиқарли учрашувда Улуғбек Бақоев шогирдлари сафардан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Баҳснинг иккинчи бўлимида айнан Ширинбойнинг бир нечта сейвлари жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Айниқса, Шоҳрух Маҳмудҳожиев ҳамда Азим Аҳмедовларнинг узоқдан йўллаган жуда хавфли зарбаларида кипер чиройли сейвларни амалга оширди.
Шу тариқа, бу турда чиройли сейвлари билан жамоасини голлардан қутқариб қолган ва Наманганда дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолган Ширинбой Абдуллаев 1-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар