UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  1 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  13 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  20 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  10 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29

Суперлига. Тўхтасинов ва "Бунёдкор"га аталган тур ёхуд 23-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. Тўхтасинов ва "Бунёдкор"га аталган тур ёхуд 23-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" клуби бу тур лигада қолиш учун курашаётган "Турон"га қарши ўйнади ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Тўғри "Турон" мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бормоқда, лекин шу куни Шквирин шогирдлари ютқазмаслик учун борларини беришди ва сўнгги дақиқагача ўйнашди. Айнан сўнгги дақиқаларда мезбонлар иккита гол уриб ғалаба қозонишди. Шу боис Шуҳрат Мақсудов championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сурхон" бу тур Термизда "Қизилқум"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Термиз клуби дарвозабони шу куни бир қатор сейвлар билан жамоаси жонига оро кирди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 23-турнинг энг яхши дарвозабони Рустам Нартаджиев бўлди.



Бу турда "Бунёдкор" вакили Нурилло Тўхтасинов "Турон" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов "Турон" билан баҳсда фаол ўйнади ва гол урди ҳамда шеригига голли пас берди. Шу тариқа, Нурилло Тўхтасинов championat.asia талқинига кўра 23-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика