UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Суперлига: Тошкент ва водий жамоалари чемпионлик учун курашади Янгиликлар

Суперлига: Тошкент ва водий жамоалари чемпионлик учун курашади

Янги бошланажак Суперлигада жамоалар ўз олдиларига қандай вазифа қўйишмоқда?

Айнан шу савол билан барча жамоа вакилларига мурожаат қилдик ва қуйидаги жавобларни олдик.

Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Локомотив"нинг олдига шубҳасиз чемпионлик ва кубокни ўзида сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Улар янги мавсумда Суперлигада ҳам чемпион бўлишни мақсад қилишган.

"Пахтакор" жамоаси олдига ҳам чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Жамоа Суперлигада фақат ва фақат чемпионлик учун курашади.

"Нефтчи" матбуот хизмати билан боғланганимизда, клуб раҳбарияти жорий мавсумда жамоа олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйганини алоҳида таъкидлади. "Нефтчи" сўнгги 4-5 йиллар ичида йўқотилган имижини тиклаш мақсадида янги мавсумда катта маррани кўзлаётгани айтилди. Шу боисдан жамоа ўз олдига энг максимал вазифани белгилаб олгани маълум қилинди.

"Бунёдкор" олдига аниқ вазифа қўйилмаган. Аммо "қалдирғочлар" ҳар қандай ҳолатда доим олий мақсадлар сари кураш олиб боришларини жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов алоҳида таъкидлади. "Бунёдкор" ҳужумкор, мухлисларга ёқадиган тажовузкор футбол намойиш этишни мақсад қилган. "Қалдирғочлар"нинг асосий мақсади мухлисларни стадионга қайтариш. Ва албатта совринли ўринлар, яъни ОЧЛга йўлланма берувчи поғоналардан бирини эгаллашни жамоа мақсад қилган. Шунингдек, жамоа келажакдаги пойдеворни мустаҳкамлаш учун кўпроқ ёшларга эътибор қаратишни режалаштирган.

"Насаф" олдига аниқ вазифа қўйилмаган. Лекин "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жамоа доим юқори ўринлар, яъни совриндор бўлиш учун кураш олиб боришини маълум қилди. Шунингдек, жамоа жорий мавсумда таркибдаги ёшларга кўпроқ эътибор қаратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйгани таъкидланди.

"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов Суперлигада чемпионлик учун кураш олиб боришларини эълон қилди. Жамоа фалсафаси - ҳар бир ўйинда фақат ғалаба қозониш.

"Навбаҳор" жамоаси раҳбарияти Суперлигада "лочинлар" чемпионлик учун кураш олиб боришини эълон қилишди.

"Бухоро" жамоаси эса янги мавсумда рақобатбардош жамоага айланмоқчи. Улуғбек Бақоев Суперлигадаги ҳар бир учрашувга фақат ғалаба учун курашишни мақсад қилган.

"Металлург" жамоаси олдига аниқ вазифа белгиланмаган. Янги қурилаётган жамоа имкон қадар яхши футбол кўрсатган ҳолда кучли-олтиликка киришга уриниб кўрмоқчи.

АГМК клуби Суперлигада совринли ўринлар учун курашишни мақсад қилган. Виктор Кумиков бошчилигидаги жамоа юқори тўртталикдаги жамоаларга муносиб рақобат туғдиришга уриниб кўради.

"Қизилқум" эса янги мавсумда кучли-олтиликка киришни ўз олдига вазифа қилиб белгилаганини жамоа бош мураббийи Ҳамид Актамов маълум қилди.

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси эса Суперлигада 6-ўринни эгаллаш учун курашмоқчи.


Демак қуйида Суперлига жамоалари олдига қандай вазифа ва мақсад қўйгани билан танишиб чиқишингиз мумкин:

"Локомотив" - Чемпионлик
"Бунёдкор" - Совринли ўринлар
"Пахтакор" - Чемпионлик
"Насаф" - Совринли ўринлар
"Навбаҳор" - Чемпионлик
"Нефтчи" - Чемпионлик
"Қўқон-1912" - Чемпионлик
"Бухоро" - Рақобатбардош жамоа шакллантириш
"Қизилқум" - Кучли-олтилик
"Сўғдиёна" - 6-ўрин учун курашади
"Металлург" - Вазифа йўқ. Мақсад кучли-олтиликка кириш
АГМК - Совринли ўринлар учун курашади

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика