

Ушбу мавсумдаги энг йирик ҳисоб бугун Бекободда қайд этилди. "Металлург" ўз уйида "Пахтакор"га 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бугунга қадар энг йирик натижа 3:0 эди.
"Металлург" сўнгги бор ўз майдонида бир ўйинда бешта голни 2003 йилда айнан "Пахтакор" билан ўйинда ўтказган экан. Ўшанда "Металлург" Бекободда 0:6 ҳисобида ютқазганди.




