UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  1 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  15 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  17 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  27 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  12 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4

Суперлига тақвимининг Осиё Ўйинлари қуръасидан кейинги ҳолати Янгиликлар

Суперлига тақвимининг Осиё Ўйинлари қуръасидан кейинги ҳолати

Индонезиядаги Осиё Ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ҳамда режалари аниқ бўлди.

Профессионал футбол лигаси шундан келиб чиқиб, Суперлига тақвимининг якуний кўриниши қандай бўлишини аниқлаб олди.

Бунгача 16-тур ҳамда Уругвай билан ўйин сабаб қолдирилган 14-тур масаласига ойдинлик киритиб ўтилганди. Тақвимнинг қолган ўйинлари эса қуйидагича кўриниш олди.

17-тур
18 июль, чоршанба

19:00 “Локомотив” — “Насаф” (live)
20:00 “Қўқон-1912” — АГМК
21:00 “Қизилқум” — “Пахтакор” (live)
 
19 июль, пайшанба
19:00 “Металлург” — “Бунёдкор” (live)
20:00 “Бухоро” — “Нефтчи”
21:00 “Навбаҳор” — “Сўғдиёна” (live)
 
18-тур
23 июль, душанба

АГМК — “Бухоро”
“Пахтакор” — “Металлург”
“Насаф” — “Қўқон-1912”
 
24 июль, сешанба

“Бунёдкор” — “Навбаҳор”
“Нефтчи” — “Қизилқум”
“Сўғдиёна” — “Локомотив”
 
19-тур
28 июль, шанба

“Насаф” — АГМК
“Навбаҳор” — “Пахтакор”
“Металлург” — “Нефтчи”
 
29 июль, якшанба

“Локомотив” — “Бунёдкор”
“Қўқон-1912” — “Сўғдиёна”
“Қизилқум” — “Бухоро”

20-тур
1 август, чоршанба

АГМК — “Қизилқум”
“Сўғдиёна” — “Насаф”
“Пахтакор” — “Локомотив”

 2 август, пайшанба
“Бунёдкор” — “Қўқон-1912”
“Бухоро” — “Металлург”
“Нефтчи” — “Навбаҳор”
 
Диққат. Суперлиганинг 21 ҳамда 22-тур беллашувларининг аниқ санаси кейинроқ маълум қилинади. Режага кўра, сўнгги икки тур беллашувлари бир вақтда ўтиши шарт. Яъни, жамоалар бир-бири қандай натижа қайд этаётганидан бехабар бўлиши лозим. Агар ҳар олти ўйин принципиал аҳамият касб этса, улар бир вақтда бошланади. Агар бир нечта учрашув шундай аҳамият касб этса, улар бир вақтга қўйилади, қолган учрашувлар кейинги кунга қолади.

 21-тур
12—13 август, якшанба-душанба

“Навбаҳор” — “Бухоро”
“Локомотив” — “Нефтчи”
“Сўғдиёна” — АГМК
“Насаф” — “Бунёдкор”
“Металлург” — “Қизилқум”
“Қўқон-1912” — “Пахтакор”
 
 22-тур
18—19 август, шанба-якшанба

“Бухоро” — “Локомотив”
“Нефтчи” — “Қўқон-1912”
“Пахтакор” — “Насаф
“Қизилқум” — “Навбаҳор”
АГМК — “Металлург”
“Бунёдкор” — “Сўғдиёна”
 
Тақвим тузилаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 4 август санасида йиғинга кириши инобатга олинди. Шунингдек, терманинг Жакартадаги эҳтимолий ўйинлари Суперлига билан тўқнаш келмаслигига ҳаракат қилинди.

ЎФА раҳбарияти МОҚ томонидан Осиё Ўйинларига жиддий тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ олганди. ПФЛ шундан келиб чиқиб, Суперлига тақвимига бироз ўзгартириш киритди. Бунинг учун футбол мухлисларимиздан узр сўраймиз. Умид қиламизки, Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоа Индонезиядаги турнирда муносиб иштирок этади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика