Суперлига расман тўхтатилди: "Инглиз клублари босим сабаб кетишди. Биз лойиҳани ўзгартирамиз"

Alisher
21 апр 2021, 11:50
Европа Суперлигаси матбуот хизмати Англия клубларининг лойиҳадан чиққанидан сўнг баёнот билан чиқди.

"Европа Суперлигаси ҳозирги Европа футболининг ҳолатини ўзгартириш кераклигига ишончи комил.

Биз янги турнир таклиф қиламиз, сабаби ҳозирги тизим ишламаяпти. Бизнинг таклифимиз пандемия шароитида молиявий қийинчиликларга дуч келган барча футбол жамоатчилигига ёрдам бериш ва ушбу спорт турининг ривожланишига қаратилган. Шунингдек барча футбол гуруҳлари оширилган тўловлар олишади.

Босим остида ингилз клубларининг чиқиб кетганига қарамай, бизнинг таклифимиз Европанинг қонунлари ва қоидаларига тўлиқ мос келишига аминмиз, бу суднинг Суперлигани учинчи шахсларнинг ҳаракатларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган.

Ҳозирги шароитда биз мухлисларга энг яхши наъмунани тақдим этиш ва шу билан бирга бутун футбол жамоатчилигига тўловлар оширилиши учун ўз мақсадларидан кетмаслиги учун лойиҳани ўзгартирамиз", - дейилади баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RobHarris

Сўнгги янгиликлар

Барча ›