Суперлига. Қуръа вақти ўзгарди

Narzulla Saydullayev
27 авг 2018, 10:20
Эртага Суперлиганинг иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Дастлабки хабарга кўра, қуръа 28 август куни соат 20:00да "Миллий" стадионда бошланиши керак эди.

Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, тадбир соат 22:00да бошланади. Ҳозирча бу борада расмий хабар чиққани йўқ.

Қуръа жараёни Спорт телеканали орқали соат 21:45дан бошлаб жонли равишда эфирга узатилади. Қуръа ташлаш маросимида ҳар бир клуб бош мураббийи, сардори ҳамда журналистлар иштирок этади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›