UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  5 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Суперлига. Қўқондаги биринчи африкалик, Сергеев рекордчи, Муҳитдинов юбилей гол соҳиби, Тўхтасинов тўхтамаяпти ёхуд майдондаги ота-ўғиллар Янгиликлар

Суперлига. Қўқондаги биринчи африкалик, Сергеев рекордчи, Муҳитдинов юбилей гол соҳиби, Тўхтасинов тўхтамаяпти ёхуд майдондаги ота-ўғиллар

Теглар :  Суперлига-2020
2020 йилги Суперлиганинг 1-турида кузатилган қизиқарли вазиятларни тақдим этамиз.


Игорь Сергеев "Пахтакор" рекордчиси

Ушбу ўйинда "шерлар" сафида Игорь Сергеев иккита гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа у Анвар Солиевни ортда қолдириб, "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарига айланиб олди.

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари
Игорь Сергеев 87
Анвар Солиев 86
Зайниддин Тожиев 71
Александр Гейнрих 66
Игорь Шквирин 66
Сервер Жепаров 64
Дилмурод Назаров 56
Собир Ходиев 54
Миржалол Қосимов 52
Шуҳрат Мақсудов 51



Шароф Муҳитдинов "Насаф"нинг 1200-голи муаллифи

"Насаф" чемпионатни Навоийда "Қизилқум" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба билан бошлади. Шу кунга қадар "аждарлар" Ўзбекистон чемпионатларида жами 1199та гол уришганди. Шароф Муҳитдиновнинг 25-дақиқада урган голи "Насаф"нинг миллий чемпионатимиздаги юбилей 1200-голига айланди.




Нурилло Тўхтасинов 5та ўйиндан буён гол урмоқда


"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов Суперлиганинг сўнгги бешта турида рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

2019 йилги мавсумнинг 23-турида сафарда «Андижон» дарвозасига тўп киритган Нурилло шундан сўнг кетма-кет тўртинчи ўйинки майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ. 24-турда «Навбаҳор», 25-тур «Пахтакор», 26-турда «Сўғдиёна» дарвозаларини ишғол қилган Тўхтасинов мана бугун мавсумнинг илк ўйинида ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Нурилло Тўхтасинов гол урган ўйинлар
СУПЕРЛИГА-2019
23-тур. «Андижон» - «Бунёдкор» - 1:1
24-тур. «Бунёдкор» - «Навбаҳор» - 2:1
25-тур. «Пахтакор» - «Бунёдкор» - 2:3
26-тур. «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» - 2:2

СУПЕРЛИГА-2020
1-тур. «Сурхон» - «Бунёдкор» - 1:3



Тошкент вилояти клублари яна дуранг билан бошлашди ёхуд майдонда ота-ўғиллар


АГМК - "Металлург" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қизиғи иккала жамоа ўтган икки йилда ҳам мавсумни дуранг билан бошлаган экан. Ушбу ўйиндаги яна бир эътиборли ҳолат икки жамоа бош мураббийларининг ўғиллари шу куни майдонга тушишди: АГМКда Миржалол Қосимовнинг ўғли Миржамол Қосимов, "Металлург"да Андрей Шипиловнинг фарзанди кичик Андрей Шипилов.



"Машъал" ўз тарихида илк бор йирик ғалаба билан бошлади


Суперлигага қайтган "Машъал" илк турни ўз мухлислари қаршисида "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб "Машъал" ўз тарихида илк бор мавсумни йирик ғалаба билан бошлади.



"Қўқон-1912"да биринчи африкалик футболчи майдонга тушди

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги қўқонликлар "Бухоро"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Мазкур баҳсда майдон эгалари сафида ивуарлик Якуба Бамба захирадан ўйинга қўшилди. Шу тариқа у "Қўқон-1912" сафида ўйнаган биринчи африкалик футболчига айланди.



"Локомотив"да 7 йилдан кейин легионер дублга эришди


Дастлабки турда "Локомотив"нинг россиялик ҳужумчиси Кирилл Погребняк "Андижон" дарвозасига иккита гол урди. Шу тариқа Кирилл 7 йилдан кейин "Локо" сафида дубль қайд этган илк легионерга айланди. Сўнгги бор Ўзбекистон чемпионатида "темирйўлчилар" сафида 2013 йилда легионер футболчи дублга эришган экан - Тожикистонлик Акмал Холматов "Қизилқум"га иккита гол урган.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика