Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашуви Спорт ТВда тўғридан-тўғри олиб берилмайди
30 апр 2018 17:09
Янгиликлар
Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашуви Спорт ТВда тўғридан-тўғри олиб берилмайди
Бугун мамлакатимизнинг 3 шаҳрида Суперлига 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
18:00да бошланадиган "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашуви Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши режалаштирилган эди. Бироқ, ушбу баҳс тўғридан-тўғри берилмайдиган бўлди. Бунинг сабабини билиш мақсадида Спорт ТВ ходимлари билан боғланганимизда, вазиятни бу сафар изоҳсиз қолдиришди.
"Қўқон-1912" – "Бунёдкор" беллашуви ҳудди "Қизилқум" - АГМК баҳси каби эртага, 1 май куни ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади.
Бугун 20:00га белгиланган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашуви эса Спорт телеканалида олдиндан режа қилинганидек жонли намойиш этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар