UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  1 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  6 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 17-тури доирасида "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Coca Cola Суперлига. 17-тур
ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР 2:1

Голлар: Эркинов 6, Норбеков 11, Маликжонов 27.

27 сентябрь. Қўқон. "Марказий" стадион. 16:00
Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Султонмурод Улфатов, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев


"Қўқон-1912": 96.Исломжон Абдуллаев, 7.Шоҳназар Норбеков, (69.Филип Райевац 43, 4.Собит Синдаров, 86)  9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев (14.Аваз Маматхўжаев 86), 15.Ойбек Рустамов, 17.Музаффар Музаффаров ( 91.Якуба Бамба, 63), 20.Иқбол Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 30.Иван Йосович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 5.Жасурбек Ёқубов, 13.Сардорбек Азимов, 37.Муҳсин Норматов, 99.Бек Абдуллаев.

"Бунёдкор":  71.Сарвар Каримов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Иброҳимҳалил Юлдашев ( 34.Суҳроб Иззатов, 80), 10.Хуршид Ғиёсов (77.Селим Нурмурадов, 67), 11.Расул Йўлдошев ( 49.Фаррух Икромов, 80),  13.Лутфулла Тўраев, 17.Санжар Қодирқулов, 19. Нурилло Тўхтасинов, 26.Улуғбек Абдуллаев (7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 67), 30.Абдулла Абдуллаев, 90.Шахбоз Эркинов.

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Давронжон Эргашев, 6.Анвар Ғофуров, 20.Владислав Нуриев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Иззатов 87, Тўраев 90.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Қўқон-1912" жамоаси қийин ўйинда уч очкога эга чиқди.

90+4. Жамоалар ўзаро келиша олишмаяпти. Сўнгги дақиқалар асабий тарзда кечмоқда.

90+2. Лутфулло Тўраевга сариқ карточка.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди. 

87. Суҳроб Иззатов эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.

86. "Қўқон-1912"да ҳам иккита ўзгариш. Рўзиев ўрнига Маматхўжаев, Райевац ўрнига Синдаров ўйинни тугатиб қўяди. 

81. Селим Нурмурадовнинг жаримадан берган зарбаси майдон ташқарисига чиқиб кетди.

80. Расул Йўлдошев ўрнига Икромов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрнига Иззатов майдонга тушди.

76. Расул Йўлдошевнинг берган зарбаси кучсиз бўлди.

70. Меҳмонлар темпни оширишмоқда.

67.  "Бунёдкор"да иккита ўзгариш: Улуғбек Абдуллаев ўрнига Аҳмадалиев, Ғиёсов ўрнига Нурмуродов ўйинни давом эттиради.

63. Мезбонлар сафида Музаффаров ўрнига Бамба майдонга тушди.

61. Сарвар Каримов дарвозасини ташлаб чиқди ва хавфни бартараф этди. Акс ҳолда Муҳаммаданас Ҳасанов меҳмонлар дарвозасига хавф солаётганди.

57. Қўқонликларнинг ҳужуми "оффсайд" билан якунланди.

54. Зарбаа! Эркиновнинг берган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.

53. "Бунёдкор" ҳужум қилмоқда. Лекин мезбонлар ҳимоячилари тартибли ҳаракат қилишмоқда.

50. "Бунёдкор" футболчилари гол киритишганди. Аммо тўп етказиб берилган вазиятда копток майдондан ташқарига чиқиб кетган экан. Гол ҳисобга олинмади.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Норбеков ўрнига Райевац майдонга туширилди.

41. Норбеков жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади.

36. Музаффаровнинг узоқдан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

30. Энди "Бунёдкор" футболчилари олдинга ўтишмоқда.


27. ГОООЛ! Иқбол Маликжонов! Қувондиқ Рўзиевнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Иқбол Маликжонов енгил зарба билан рақиб дарвозасини ишғол этди. Чиройли гол - 2:1!

24. Музаффаровнинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ ва кучсиз.

22. Қўқонлик мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашмоқда.

16. Меҳмонлар олдинга ўтишмоқда. Тўхтасиновнинг берган зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.


12. ГОООЛ! Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирди. Қўқонликлар ажойиб ҳужум ташкил этиб, мувозанатни тиклашди - 1:1!

9. Қўқонликлар босим уюштиришмоқда. Музаффаровнинг берган зарбасини Каримов қийинчилик билан қайтарди.


6. ГООЛ! Шаҳбоз Эркинов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Унга Тўхтасинов тўпни ўнг қанотдан етказиб берганди.

4. Майдон марказига яқин жойда тўп учун кураш. Кичик тўқнашув содир бўлди.

2. Бугун стадионга мухлислар ҳам маълум миқдорда киритилган. Стадионларга мухлислар қайтмоқда дўстлар.

-Учрашув бошланди!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун биргаликда "Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатамиз.

-Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика