UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  20 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Суперлига. Пенальтилар ҳисобдан чиқарилса, ким тўпурар бўлади? (Жиззахдаги ўйин ҳақида 11 факт) Янгиликлар

Суперлига. Пенальтилар ҳисобдан чиқарилса, ким тўпурар бўлади? (Жиззахдаги ўйин ҳақида 11 факт)

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 25-турида "Сўғдиёна" билан биттадан очко бўлишиб олди.

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 50'

Суперлига. 25-тур

20/11/2021, 14:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Ҳусайин Норчаев - 79'

45'
90'
15'  Элёр Орифов (Шаҳбоз Жўрабеков)
50'  Шохруз Норхонов
50'  Жасур Ҳасанов О
62'  Марко Колакович
80'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
84'  Аюбхон Номанов (Дарко Станоевич)
84'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасур Ҳакимов)
90'  Сардор Қулматов
29'  Ғолиб Ғайбуллаев
61'  Марко Станоевич
65'  Жўрабек Маннонов (Дилшод Саитов)
65'  Шоҳмалик Комилов (Баҳром Абдураҳимов)
65'  Андрия Калудерович (Ҳусайин Норчаев)
79'  Ҳусайин Норчаев
82'  Абубакрризо Турдалиев (Акмал Мозговой)
82'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)

Марко Станоевич 5-эмас, 6-сариқ карточкасини олган ўйинга оид қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Аскер Нажафалиев бошқарган сўнгги 4 ўйининг 3тасида дуранг қайд этилди. 

2. Шоҳруз Норхонов Суперлигадаги қаторасига 2-мавсумида 10+ гол урди. 

3. Жамоалар 3-марта дурангга имзо чекишди. Шунингдек, ўзаро ўйинларда "Насаф"нинг ҳисобида 33, "Сўғдиёна"никида 8 та ғалаба бор.

4. "Сўғдиёна"нинг 11-ўйини дуранг билан тугади. Бу 2021 йилги мавсумда барчадан кўпроқ.

5. Жиззах клуби бу мавсум энг кам гол ўтказган жамоалардан бири бўлиб турибди ("Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан бирга - 15).

6. Улуғбек Бақоев шогирдлари бу йил ўз майдонида мағлуб бўлмаган 3 жамоадан бири ҳисобланади ("Пахтакор" ва "Бунёдкор" билан). "Сўғдиёна" Жиззахдаги сўнгги мағлубиятини ўтган йилнинг 11 сентябрида "Машъал"дан қабул қилиб олган эди.

7. Бу мавсум фақатгина 2 клуб "Сўғдиёна"дан 4 очко ола билди: "Локомотив" ҳамда "Насаф".

8. ПФЛ расмий сайтининг маълумотларига кўра, мезбонлар ҳимоячиси Сардор Қулматов мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олди ва 26-тур доирасидаги АГМК билан ўйинни ўтказиб юборади.

9. Ҳусайн Норчаев тўпурарлар пойгасида Темурхўжа Абдухолиқовга етиб олди (12). Улардан олдинда фақатгина Драган Черан бор (16). 

10. Тўпурарлар пойгасида пенальтидан урилган голлар ҳисобдан чиқарилса, Норчаев энг яхши "бомбардир"га айланади. У 12 голининг 11 тасини ўйиндан киритган. Бу борада Ҳусайндан бошқа ҳеч ким ўнлик довондан ўта олмади.

11. "Насаф"нинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 9 та ўйинга етди. "Аждарлар" сўнгги бор август ойининг охирида "Навбаҳор"га имкониятни бой беришган эди.

"Бўрилар" ҳам, "қалдирғочлар" ҳам хурсанд бўлишди

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика