UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Суперлига. Марказий ўйинда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Марказий ўйинда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ўйинда мезбонлар Драган Чераннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. 

Суперлига. 4-тур.
1 апрель 2022 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
ПАХТАКОР – НАВБАҲОР 1:0
Гол: Черан 83.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Илин
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистенти: Зиёдулло Абдруҳамонов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
Огоҳлантириш: Искандеров 70, Болтабоев 75, Сайфиев 88.


"Пахтакор":  33. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 21. Камен Хажиев, 5. Алексей Ларин, 34. Фарруҳ Сайфиев, 27. Сардор Собирхўжаев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Драган Черан, 18. Хожимат Эркинов (11. Сардор Рашидов 90+1), 8. Азиз Турғунбоев (23. Шерзод Аъзамов 90), 77. Миржаҳон Мираҳмадов (14. Оливер Шаркич 80). 

Захира: 35. Санжар Қувватов, 16. Руслан Розиев, 28. Диёр Ҳолматов, 29. Жасур Ёқубов, 42. Аббос Файзуллаев, 63. Муҳаммадали Ўринбоев


"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Рустам Ашурматов, 22.Игорь Голбан, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 7.Азим Аҳмедов (19. Нурилло Тўхтасинов),10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев (9.Иброҳим Ғанихонов 86), 23.Йован Жокич, 30.Элгужа Григалашвили (77. Асадбек Собиржонов 65), 32.Зоран Марушич (11.Ислом Кенжабоев 86).

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 4. Боян Сигер, 17. Эҳсони Паншанбе, 64.Музаффар Мўминов, 99.Андрей Сидоров.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" кичик ғалаба эвазига муҳим уч очкони қўлга киритди. 


90+1. Хожимат Эркинов ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди. 


90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 


90. Азиз Турғунбоев ўрнига Шерзод Аъзамов майдонга тушди. 


88. Фаррух Сайфиевга сариқ карточка. 


86. "Навбаҳор"да иккита ўзгариш. Жамшид Болтабоев ўрнига Иброҳим Ғанихонов, Зоран Марушич ўрнига Ислом Кенжабоев ўйинни тугатиб қўяди. 




83. ГОООЛ! Черан! Чап қанотда Ҳожимат Эркинов чиройли ҳаракатлари билан жарима майдончаси ичига кирди ва тўпни Шаркичга узатди. Ўз навбатида Шаркич тўпни Черанга оширди. Драган эса мўлжалда адашмади - 1:0!


82. Нурилло Тўхтасиновдан чап оёқдаги зарба. Ноаниқ. 


80. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Оливер Шаркич майдонга тушди.


79. Жамоалар кетма-кет ҳужум ташкил этишмоқда. 


75. Жамшид Болтабоев Собирхўжаевга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 


73. Жамшид Искандеров ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. 


69. Ҳамробековнинг узоқдан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 


66. "Пахтакор" футболчилари хавфли ҳужум ташкил қилишганди. Аммо якуний зарбани берувчи футболчи топилмади. 


64. "Навбаҳор" сафида Азим Аҳмедов ва Элгужа Григалашвили ўрнига Нурилло Тўхтасинов ва Асадбек Собиржонов майдонга туширилди. 


61. "Навбаҳор" қарши ҳужумга ўтди. Чап қанотдан Григалашвили олдинга ўтганди. Рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

61. Азиз Турғунбоевнинг зарбасини Ўткир Юсупов бартараф этди. 


60. Ўйин давом этади. Ҳақиқатдан ҳам пенальти йўқ эди назаримизда. 


59. VARга мурожаат қилинди. Сайфиевнинг йиқилган вазиятини ҳакам кўриб чиқмоқда. 


58. Фаррух Сайфиев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини айтди. Тўғри қарор.


55. Жокичнинг чап оёқда берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Акс ҳолда бу зарба Суюновга муаммо туғириши аниқ эди. 


50. Турғунбоевнинг чамаси 25 метрдан берган зарбаси ноаниқ.


46. Иккинчи бўлимга старт берилди. Тўпни "Пахтакор" футболчилари ўйинга киритишди.  


ТАНАФФУС


БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ.


45. Азим Аҳмедов жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди. 


43. Чераннинг зарбаси тўғри Ўткир Юсуповнинг қўлига бориб тушди. 

35. "Пахтакор" футболчиларининг ҳужуми Алижоновнинг ноаниқ паси билан якунланди. 


32. Мезбонлар бурчак зарбасидан фойдалана олишмади. 

29. Даврон Ҳошимов майдон марказида Черанни тўхтатиб қолди. Тактик фол. 


25. "Пахтакор" футболчиларидан жуда-жуда ноаниқ зарба. 


17. Қанот томонда кескинлик. Азиз Турғунбоев ва Даврон Ҳошимов ўртасида кичик жанжал юзага келди. 

13. Энди "Навбаҳор"дан ҳужум. Бу сафар Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ. 


12.  "Пахтакор"дан ҳужум. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўп Мираҳмадовнинг кучсиз зарбаси билан якунланди.  


9. Искандеровнинг берган зарбаси жонли деворга тегди.


8. Григалашвилига нисбатан жарима майдончасига яқин жойда қўполлик ишлатишди. "Навбаҳор" жарима зарбасига эга бўлди. 

4. "Навбаҳор" футболчилари ҳам олдинга ўтишди. Аммо "лочинлар"нинг дастлабки ҳужуми самарасиз якунланди. 


3. Ҳожимат Эркинов ажойиб рейд уюштирди. Ушбу вазиятда меҳмонлар посбони тўпни қайтариб қолди. 


1. Учрашув бошланди. Баҳсни меҳмонлар бошлаб беришди. 


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 


Эшитдикда: "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви ҳакамлари ОФК назоратида бўлади

 "Пахтакор" - "Навбаҳор". Меҳмонлар стадионга етиб келишди


 "Пахтакор" - "Навбаҳор". Мезбонлар стадионга етиб келишди


- Ўйин соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +32   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика