UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  0 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  2 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0

Суперлига. Марказий ўйинда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Марказий ўйинда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ўйинда мезбонлар Драган Чераннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. 

Суперлига. 4-тур.
1 апрель 2022 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
ПАХТАКОР – НАВБАҲОР 1:0
Гол: Черан 83.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Илин
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистенти: Зиёдулло Абдруҳамонов
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
Огоҳлантириш: Искандеров 70, Болтабоев 75, Сайфиев 88.


"Пахтакор":  33. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 21. Камен Хажиев, 5. Алексей Ларин, 34. Фарруҳ Сайфиев, 27. Сардор Собирхўжаев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Драган Черан, 18. Хожимат Эркинов (11. Сардор Рашидов 90+1), 8. Азиз Турғунбоев (23. Шерзод Аъзамов 90), 77. Миржаҳон Мираҳмадов (14. Оливер Шаркич 80). 

Захира: 35. Санжар Қувватов, 16. Руслан Розиев, 28. Диёр Ҳолматов, 29. Жасур Ёқубов, 42. Аббос Файзуллаев, 63. Муҳаммадали Ўринбоев


"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 6.Рустам Ашурматов, 22.Игорь Голбан, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 7.Азим Аҳмедов (19. Нурилло Тўхтасинов),10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев (9.Иброҳим Ғанихонов 86), 23.Йован Жокич, 30.Элгужа Григалашвили (77. Асадбек Собиржонов 65), 32.Зоран Марушич (11.Ислом Кенжабоев 86).

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 4. Боян Сигер, 17. Эҳсони Паншанбе, 64.Музаффар Мўминов, 99.Андрей Сидоров.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" кичик ғалаба эвазига муҳим уч очкони қўлга киритди. 


90+1. Хожимат Эркинов ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди. 


90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 


90. Азиз Турғунбоев ўрнига Шерзод Аъзамов майдонга тушди. 


88. Фаррух Сайфиевга сариқ карточка. 


86. "Навбаҳор"да иккита ўзгариш. Жамшид Болтабоев ўрнига Иброҳим Ғанихонов, Зоран Марушич ўрнига Ислом Кенжабоев ўйинни тугатиб қўяди. 




83. ГОООЛ! Черан! Чап қанотда Ҳожимат Эркинов чиройли ҳаракатлари билан жарима майдончаси ичига кирди ва тўпни Шаркичга узатди. Ўз навбатида Шаркич тўпни Черанга оширди. Драган эса мўлжалда адашмади - 1:0!


82. Нурилло Тўхтасиновдан чап оёқдаги зарба. Ноаниқ. 


80. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Оливер Шаркич майдонга тушди.


79. Жамоалар кетма-кет ҳужум ташкил этишмоқда. 


75. Жамшид Болтабоев Собирхўжаевга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 


73. Жамшид Искандеров ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. 


69. Ҳамробековнинг узоқдан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 


66. "Пахтакор" футболчилари хавфли ҳужум ташкил қилишганди. Аммо якуний зарбани берувчи футболчи топилмади. 


64. "Навбаҳор" сафида Азим Аҳмедов ва Элгужа Григалашвили ўрнига Нурилло Тўхтасинов ва Асадбек Собиржонов майдонга туширилди. 


61. "Навбаҳор" қарши ҳужумга ўтди. Чап қанотдан Григалашвили олдинга ўтганди. Рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

61. Азиз Турғунбоевнинг зарбасини Ўткир Юсупов бартараф этди. 


60. Ўйин давом этади. Ҳақиқатдан ҳам пенальти йўқ эди назаримизда. 


59. VARга мурожаат қилинди. Сайфиевнинг йиқилган вазиятини ҳакам кўриб чиқмоқда. 


58. Фаррух Сайфиев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини айтди. Тўғри қарор.


55. Жокичнинг чап оёқда берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Акс ҳолда бу зарба Суюновга муаммо туғириши аниқ эди. 


50. Турғунбоевнинг чамаси 25 метрдан берган зарбаси ноаниқ.


46. Иккинчи бўлимга старт берилди. Тўпни "Пахтакор" футболчилари ўйинга киритишди.  


ТАНАФФУС


БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ.


45. Азим Аҳмедов жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди. 


43. Чераннинг зарбаси тўғри Ўткир Юсуповнинг қўлига бориб тушди. 

35. "Пахтакор" футболчиларининг ҳужуми Алижоновнинг ноаниқ паси билан якунланди. 


32. Мезбонлар бурчак зарбасидан фойдалана олишмади. 

29. Даврон Ҳошимов майдон марказида Черанни тўхтатиб қолди. Тактик фол. 


25. "Пахтакор" футболчиларидан жуда-жуда ноаниқ зарба. 


17. Қанот томонда кескинлик. Азиз Турғунбоев ва Даврон Ҳошимов ўртасида кичик жанжал юзага келди. 

13. Энди "Навбаҳор"дан ҳужум. Бу сафар Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ. 


12.  "Пахтакор"дан ҳужум. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўп Мираҳмадовнинг кучсиз зарбаси билан якунланди.  


9. Искандеровнинг берган зарбаси жонли деворга тегди.


8. Григалашвилига нисбатан жарима майдончасига яқин жойда қўполлик ишлатишди. "Навбаҳор" жарима зарбасига эга бўлди. 

4. "Навбаҳор" футболчилари ҳам олдинга ўтишди. Аммо "лочинлар"нинг дастлабки ҳужуми самарасиз якунланди. 


3. Ҳожимат Эркинов ажойиб рейд уюштирди. Ушбу вазиятда меҳмонлар посбони тўпни қайтариб қолди. 


1. Учрашув бошланди. Баҳсни меҳмонлар бошлаб беришди. 


Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 


Эшитдикда: "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви ҳакамлари ОФК назоратида бўлади

 "Пахтакор" - "Навбаҳор". Меҳмонлар стадионга етиб келишди


 "Пахтакор" - "Навбаҳор". Мезбонлар стадионга етиб келишди


- Ўйин соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +32   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика