UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  0 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  3 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  25 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  7

Суперлига. Ой футболчиси - Жасур Ҳасанов Янгиликлар

Суперлига. Ой футболчиси - Жасур Ҳасанов

Coca Cola Суперлигасида олтита тур ўйинлари ортда қолиб улгурди.

Рестартдан кейин эса ҳозирча учта турни ўтказдик. "Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланиб бораётган июнь ойида ички чемпионатимизнинг энг яхшиларини аниқлади.

Суперлига. Ой мураббийи - Миржалол Қосимов


Ушбу ойда ўтказилган 3та турдан келиб чиқиб ойнинг энг яхши футболчиси деб "Сўғдиёна" клуби вингери Жасур Ҳасанов тан олинди. Жиззахликлар июндаги учта беллашувда 7 очко жамғаришди. "Сўғдиёна" уйда "Пахтакор"ни, меҳмонда эса "Локомотив"ни таслим этди. Ҳар иккала беллашувда ҳам Бақоев жамоасининг асосий ишни тажрибали Ҳасанов бажариб берди. 36 ёшли футболчи "шерлар"га қарши Норхоновни пас билан таминлаган, "темирйўлчилар" билан тўқнашувда жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Кейинроқ эса айнан унинг бурчакдан узатган тўпини Шайманов ўз дарвозасига киритиб қўйганди. Ҳасанов ўз ўйини билан жамоасини олдинга торта олди, ойда энг стабил ва ажойиб ўйин кўрсатган футболчи бўлди.

Шу тариқа Тошкент клубларига қарши ўйинларда асосий ролни бажариб берган Жасур Ҳасанов июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.


Маълумот учун Ҳасанов июндаги учта беллашувнинг барчасида иштирок этди. Майдонда 243 дақиқа ҳаракат қилган ярим ҳимоячи битта гол урди ва битта голли пас берди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика