UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Эвертон" ва "Лестер" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 03:10Дахшат! "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида аутсайдерга мағлуб бўлди ва пешқадамликни бой берди  86 02:55Испания Кубоги. Иродали ғалабага эришган "Барселона" чорак финалга чиқди  17 02:42Италия Кубоги. "Ювентус" ортиқча қийинчиликсиз ярим финалга чиқди  0 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 01:07АПЛ. Тухелнинг "Челси"даги дебют ўйинида дуранг қайд этилди   4 00:37Италия кубоги, 1/4 финал. "Лацио" билан ўйинда 1 киши кам бўлиб қолган "Аталанта" ирода кўрсатди  2 00:25Италия кубоги, 1/4 финал. "Ювентус"нинг асосий таркиби эълон қилинди  1 00:23АПЛ. МЮ, "Эвертон" ва "Лестер"нинг асосий таркиби билан танишинг  6 00:16Испания кубоги, 1/8 финал. "Барселона"нинг бошланғич таркиби маълум!  0 00:05Olamsport: UFC гўзалида янги белбоғ, енгил вазнда ўзгаришлар катта ва бошқа хабарлар  0 23:51Славко Лукич фаолиятини Суперлигада давом эттиради  5 23:19Кроос: "Чемпионлар Лигасини 5-марта ютишни хоҳлайман"  9 23:01Ўзил "Фенербахче"да нечанчи рақам остида ўйнайди?  5 22:44Юран ахлоқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилади. У Остон Ўрунов ҳақида гапиргани учун жаримага тортилган эди  9

Суперлига. Ой футболчиси - Жасур Ҳасанов Янгиликлар

Суперлига. Ой футболчиси - Жасур Ҳасанов

Coca Cola Суперлигасида олтита тур ўйинлари ортда қолиб улгурди.

Рестартдан кейин эса ҳозирча учта турни ўтказдик. "Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланиб бораётган июнь ойида ички чемпионатимизнинг энг яхшиларини аниқлади.

Суперлига. Ой мураббийи - Миржалол Қосимов


Ушбу ойда ўтказилган 3та турдан келиб чиқиб ойнинг энг яхши футболчиси деб "Сўғдиёна" клуби вингери Жасур Ҳасанов тан олинди. Жиззахликлар июндаги учта беллашувда 7 очко жамғаришди. "Сўғдиёна" уйда "Пахтакор"ни, меҳмонда эса "Локомотив"ни таслим этди. Ҳар иккала беллашувда ҳам Бақоев жамоасининг асосий ишни тажрибали Ҳасанов бажариб берди. 36 ёшли футболчи "шерлар"га қарши Норхоновни пас билан таминлаган, "темирйўлчилар" билан тўқнашувда жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этди. Кейинроқ эса айнан унинг бурчакдан узатган тўпини Шайманов ўз дарвозасига киритиб қўйганди. Ҳасанов ўз ўйини билан жамоасини олдинга торта олди, ойда энг стабил ва ажойиб ўйин кўрсатган футболчи бўлди.

Шу тариқа Тошкент клубларига қарши ўйинларда асосий ролни бажариб берган Жасур Ҳасанов июнь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.


Маълумот учун Ҳасанов июндаги учта беллашувнинг барчасида иштирок этди. Майдонда 243 дақиқа ҳаракат қилган ярим ҳимоячи битта гол урди ва битта голли пас берди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика