Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
22 ноя 18:15
Янгиликлар
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига
29-тур
"Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1 (ТУГАДИ)
Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 16:15
Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Маъмур Саидкасимов
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Максим Нехочин
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Гол: Алишер Одилов (Билолхон Тошмирзаев) 3, (1:0), Алишер Одилов (Зоран Марушич) 19 (2:0), Шоҳруз Норхонов 60, 2:1, Жамшид Искандеров (Алишер Одилов) 66, 3:1, Иброҳимҳалил Йўлдошев 87, 4:1
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев(24.Ғуломҳайдар Гулямов,89), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (34.Фарруҳ Сайфиев, 82), 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич (8.Владимир Йовович,89), 77.Билолхон Тошмирзаев (7.Аброр Исмоилов, 70)
Захира: 45.Акбар Тўраев, 30.Омадилло Абдубаннобов, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 47.Муҳаммаджон Тоиржонов, 70.Сильванус Нимели.
"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 9.Ислом Кенжабоев, 11.Жамбули Жигаури (7.Даврон Анваров, 73), 16.Асрор Ғафуров, 18.Фарҳод Бекмуратов, 20.Бобомурод Бозоров (15.Никола Кумбурович, 81), 23.Самандар Шукуруллаев, 70.Шоҳруз Норхонов (17.Акмал Музаффаров,73), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 19.Илҳом Кенжаев, 22.Шаҳзод Туропов, 32.Мустақим Бобоқулов, 79.Диёр Рахматиллоев.
Огоҳлантириш: Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") 5, Илҳом Ваҳобов ("Қизилқум") 30, Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Нефтчи") 32, Шаҳзод Раҳматуллаев ("Қизилқум") 35, Бобомурод Бозоров ("Қизилқум") 48, Анваржон Ғофуров ("Нефтчи") 64
Учрашув якунланди. "Нефтчи" 24 йилдан сўнг ўзининг 6-чемпионлигини қўлга киритди.
90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
87. ГОЛ. "Нефтчи" ўйинга мантиқий нуқтани қўйди. Иброҳимҳалил Йўлдошев жамоасининг ўйиндаги тўртинчи голини урди.
82. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Алишер Одилов ўрнига Фарруҳ Сайфиев тушди.
81. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Бобомурод Бозоров ўрнига Никола Кумбурович тушди.
79. ЗАРБА. Одиловнинг зарбаси хавфли чиқди. Бироқ ноаниқ.
77. Искандеровнинг бурчакдан амалга оширган зарбаси хавфли чиқди.
70. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Билол Тошмирзаев ўрнига Аброр Исмоилов тушди
66. ГОЛ. "Қизилқум"нинг голига "Нефтчи" ҳам жавоб берди. Одиловнинг узатмасидан сўнг Марушич тўпни Искандеровга қолдирди. Жамшид эса ўз имкониятидан фойдаланди.
64. ОГОҲЛАНТИРИШ. Анваржон Ғофуров, "Нефтчи"
62. ЗАРБА. Одиловнинг ақлли зарбасини Қувватов майдон ташқарисига чиқариб юборди.
60. ГОЛ. Ўйинга интрига қайтди. "Қизилқум" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов ҳисобни қисқартирди.
54. ЗАРБА. Марушич иккинчи қаватда боши билан зарба йўллади. Қувватов тўғри позиция танлади ва тўпни эгаллаб олди.
48. ОГОҲЛАНТИРИШ. Бобомурод Бозоров, "Қизилқум"
48. "Нефтчи" тўпни назорат қилмоқда.
Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи"ни чемпионликдан 45 дақиқа ажратиб турибди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
40. Устунлик тўлиқ мезбонларда.
35. "Қизилқум" футболчиси Шаҳзод Раҳматуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
32. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иброҳимҳалил Йўлдошев, "Нефтчи"
30. ОГОҲЛАНТИРИШ. Илҳом Ваҳобов, "Қизилқум"
24. Бурчакдан узатилган тўпни Марушич зарбага айлантирди. Ноаниқ.

19. ГОЛ. "Нефтчи" учрашувда таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Зоран Марушичнинг Кросснамо узатмасини Алишер Одилов бесамар кетказмади.
14. "Қизилқум" ҳужум ташкил қилди ва бурчак зарбасини ишлади.
10. "Нефтчи"дан яна бир хавфли юриш.
5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоевга сариқ карточка кўрсатилди.
3. ГОЛ. Супер муҳитдаги ўйинда тезкор гол урилди. Алишер Одилов ўзи бошлаган ҳужумни ўзи якунлади. Билолхон Тошмирзаевнинг қанотдан узатмасини Алишер Одилов боши билан голга айлантирди. "Истиқлол" олов бўлиб ёнмоқда.
- Демак, ўйинга старт берилди.
- "Қизилқум" футболчилари байрамни бузиш орқали ортга қуруқ қайтмасликлари аниқ.
- Стадион тўлиб тошган. Бўш жой кўринаётгани йўқ.

- Жамоалар чиқиб келди. "Истиқлол" стадионидаги мавсумдаги охирги ўйин бўлгани учун давлатимиз мадҳияси янгради.
- "Нефтчи", Фарғона учун бугун муҳим кун. Жамоа 24 йилдан сўнг чемпионликни қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун мезбонлар "Қизилқум"ни енгишлари талаб этилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар
ҒАЛАБА УЧУН БЕРДИ ЖОН....
НЕФТЧИ ЧЕМПИОН!!!
–