UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:45Португалия терма жамоаси ЖЧ саралаш учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  2 08:29Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 3:1   0 08:16Sofascore. Туркияда тўпурарга айланиб олган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:47U-17 ЖЧ. Осиё жамоаларидан ҳар хил натижалар. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:15U-17 ЖЧ. Ўсмирларимиз бугун Ирландияга қарши баҳс олиб боради  4 00:50Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"  0 00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  2 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  45 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  1 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  9 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  27 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2

Суперлига. "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонди

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca-Cola Суперлига. 5-тур

МЕТАЛЛУРГ – ПАХТАКОР - 0:2
4 июль 2022 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Элёр Турсунов, Артём Калинин, Элнур Дониёров, Лочин Долимов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
АВАР : Зиёдулла Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
VAR назоратчиси: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Азизбек Турғунбоев 65, - 0:1. Аббосбек Файзуллаев 67, - 0:2.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Саламат Қуттибоев (с), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Дамир Темиров, 14.Аброр Тошқўзиев (19.Эргаш Исмоилов, 78), 18.Фозил Мусаев (16.Жасур Холтўраев, 78), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов (7.Ислом Исоқжонов, 60), 80.Фаррух Иброҳимов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 46), 94.Фарҳод Бекмуратов.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 99.Владимир Вагин, 3.Акбар Абдирасулов, 23.Абдувосид Восиджонов, 28.Носиржон Абдусаломов

“Пахтакор”: 33.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Икромжон Алибоев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов (66.Рустам Турдимуродов, 85), 34.Фаррух Сайфиев, 42.Аббосбек Файзуллаев (63.Муҳаммадали Ўринбоев, 90+1).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Олексий Ларин, 19.Ҳумоюнмирзо Иминов, 29.Жасурбек Ёқубов, 43.Муҳаммад Мансуров, 52.Кирилл Тодоров, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантиришлар: Аббосбек Файзуллаев 26, Забиҳилло Ўринбоев 64, Саламат Қутибоев 70, Ихтиёр Тошпўлатов 81, Диёр Холматов 85, Сардор Собирхўжаев 88,



ЯНГИЛАШ



90+5. Ўйин тугади, "Металлург" - "Пахтакор" 0:2

90+4. ЗАРБА! Азиз Турғунбоевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

90+1. "Пахтакор"да Файзуллаев ўрнига Ўринбоев туширилди

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Исломбек Исоқжоновнинг зарбаси, тўп дарвоза тўсини устидан бироз юқрилаб ўтиб кетди.

88. "Пахтакор"дан Собирхўжаев огоҳлантирилди

85. "Пахтакор"дан Холматов огоҳлантирилди ва унинг ўрнига Турдимуродов туширилди

83. Саламат Қуттибоевнинг зарбаси, дарвозабон тўпни майдрон ташқарисига чиқариб юборди.

78. Ўзгаришлар. "Металлург". Мусаев ва Тошқўзиев ўрнига Холтўраев ва Исмоилов тушди

73. Дамир Темировнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

70. Саламат Қуттибоев огоҳлантирилди.

67. ГООООООООООООООООООООЛ!  Аббосбек Файзуллаев гол урди - 0:2.

65. ГООООООООООООООООООООЛ!  Азизбек Турғунбоев ҳисобни очди - 0:1. Ушбу гол "Пахтакор"нинг Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги юбилей 2000-голи бўлди.

64. Забихилло Ўринбоев огоҳлантирилди.

63. Дамир Темиров жарима тўпини тўғри дарвозабон турган жойга тепди.

60. Ўзгариш. "Металлург". Неъматжонов ўрнига Исломбек Исоқжонов

56. Чераннинг пасидан сўнг Файзуллаев яккама-якка вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади

47. "Металлург"да имконият. Шаҳзоджон Неъматжонов зарба беришга улгирмади.

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгаришлар. "Металлург". Иброҳимов ўрнига Тошпўлатов тушди





45+4. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди

38. Фаррух Иброҳимовнинг бош билан зарбаси, Суюнов яна ўз ўрнида.

36. Сайфиевдан узатма, Сатторов тўпни қайтариб юборди.

32. Диёр Холматовдан хавфли зарба, Худойшукур Сатторов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28. Бурчак тўпидан Дамир Темиров узатган тўп юқоридан келди. Фозил Мусаев зарба бера олмади.

26. "Пахтакор"дан Файзуллаев огоҳлантирилди

19. Шаҳзоджон Неъматжоновнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Ўринбоев яхши имкониятга эга бўлганди. Ҳужумчи зарба бергунга қадар ҳимоячи унинг йўлини тўсишга эришди.

16. Александр Лобановдан сейв! Азизбек Тўрғунбоев билан яккама якка дуэлда дарвозабоннинг қўли баланд келди.

12. Алижоновнинг қанотдан узатган тўпини Турғунбоев боши билан дарвозага йўллашга уринди, аммо зарба ноаниқ кетди

11. Фаррух Сайфиев узатган тўпни Александр Лобанов эгаллаб олди.

5. Шерзод Аъзамовдан биринчи хавфли зарба. Ноаниқ.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика