UZ

Сўнгги янгиликлар

Суперлига-2021. Майдонга тушмаган легионерлар Янгиликлар

Суперлига-2021. Майдонга тушмаган легионерлар

Coca Cola Суперлигасининг 5 та тур учрашувлари ортда қолди.

Маълумот учун, Суперлиганинг жорий мавсумида иштирок этаётган 14 клуб 45 нафар легионерни рўйхатдан ўтказган. Улардан 42 нафари аллақачон майдонга тушиб, ўз жамоаларига ёрдам беришга улгурди. Фақат 3 нафар легионер ҳозирча 1 дақиқа ҳам ўйнамаган:
1. "Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович. "Трансфермаркт" портали сербиялик 30 ёшли голкиперни 250 минг еврога баҳоламоқда.
2. "Турон" ярим ҳимоячиси Умаржон Шарипов. "Трансфермаркт" портали тожикистонлик 20 ёшли футболчини 200 минг еврога баҳоламоқда.
3. "Металлург" футболчиси Андрей Шипилов. "Трансфермаркт" портали россиялик 21 ёшли ҳимоячини 125 минг еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика