UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  5 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  9 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  10 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  267 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

"Машъал"нинг африкалик футболчилари Актамов бошчилигидаги "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Машъал"нинг африкалик футболчилари Актамов бошчилигидаги "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

МАШЪАЛ – ҚИЗИЛҚУМ 2:1 (ТУГАДИ)

21.11.2021. Муборак. "Баҳом Вафоев" стадиони. 

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Жалолиддин Ҳуснидинов

Назоратчи: Равиль Шаяхмитов

Комиссар: Жамшид Имамов

Гол: Олег Толмасов (Эркин Байдуллаев) 32 - 0:1, Годвин Чика Оквара 55 - 1:1, Годвин Чика Оквара 73 - 2:1

"Машъал": 35. Достонбек Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеаний Ифеаний, 9. Ойбек Нурматов (10. Годвин Чика Оквара, 46), 11. Самуэль Чигозе (  19. Қаҳрамон Баҳодиров, 90+1), 15. Муҳаммадали Алиқулов (23. Самандар Шукуриллаев, 46), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 27. Муҳаммад Юлдашев (18. Аббос Шодмонов, 80), 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов (77. Иброҳим Нўъмонов, 72)

Захира: 1. Ботир Носиров, 6. Абдумалик Норқобилов, 20. Худоёрхон Сагдуллаев, 33. Сирожиддин Аллаев

"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Байдуллаев, 7. Ислом Кенжабоев, 8. Георгий Кухианидзе, 10. Мате Ватсадзе (9. Беҳруз Садиллоев, 70), 17. Салим Мустафаев, 18. Жасур Азимов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Мухсинжон Убайдуллаев, 44. Ҳумоюн Абдуалимов (19. Жамшид Ҳасанов, 46) (92. Владислав Алексин, 85) 75. Олег Толмасов

Захира: 22. Артём Макосин, 4. Миржалол Касимов,  25. Азизбек Усмонов, 71. Тимур Набиев, 77. Азамат Максумов, 88. Аҳрор Умаржонов

Огоҳлантириш: Ойбек Нурматов 30, Ислом Тўхтахўжаев 82

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

90+1. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Самуэль Чигозе ўрнига Қаҳрамон Баҳодиров тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Жамшид Ҳасанов ўрнига Владислав Алексин тушди

82. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Ислом Тўхтахўжаев

80. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Муҳаммад Йўлдошев ўрнига Аббос Шодмонов тушди. 

73. ГООООООООООООЛ. "Машъал" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Годвин Чикадан дубль ўнг қанотдан узатиб берилнан тўпни Годвин боши билан голга айлантирди. Уни ҳимоячилар бўш қолдиришганди. 




72. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Жаҳонгир Абдусаломов ўрнига Иброҳим Нўъмонов туширилди.  

70. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Мате Ватсадзе ўрнига Беҳруз Садиллоев тушди. 

63. "Қизилқум" қарши ҳужумга ўтди. Эркин Байдуллаевнинг биринчи голга ўхшаш вазиятда берган зарбасини Достон Тўхтабоев қайтарди. 

60. Самуэль Чигозедан зарба, бироз ноаниқ.

55. ГООООООООООЛ. Захирадан майдонга тушган Годвин Чика Оквара майдон марказида тўпни эгаллаб олиб Ислом Тўхтахўжаевни ортда қолдирди, бир ҳаракат билан алдаб Нестеров дарвозасини ишғол қилди. 



54. ЗАРБААААААА. Чигозенинг боши билан пастки бурчакка берган зарбасини Нестеров қайтарди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Ҳумоюн Абдуалимов ўрнига Жамшид Ҳасанов тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Муҳаммадали Алиқулов ўрнига Самандар Шукуриллаев, Ойбек Нурматов ўрнига Годвин Чика Оквара

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+1. Мезбонлар ҳужумлар сонини оширди. Зарбалар ҳимоячиларга тегиб қайтди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Эркин Байдуллаевнинг кескин узатмаси зарбага айланиб кетди. Достон Тўхтабоев вазият қаҳрамони.

34. ЗАРБААААААА. Самуэль Чигозенинг зарбасини Нестеров ўта қийинчилик билан бартараф этди. Унинг тажрибаси жамоасига ёрдам берди. 

32. ГООООООООООЛ. "Қизилқум" учрашувда ҳисобни очди. Эркин Байдуллаевнинг ўнг қанотдан  жаримадан юқорилатиб узатган тўпидан кейин Олег Толмасов боши билан тўпни дарвозага киритди. 




30. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Ойбек Нурматов

27. Баҳс паст темпда давом этмоқда.

18. ЗАРБААААААААААА. Ўйиндаги дастлабки хавфли вазият. Эркин Байдуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Достон Тўхтабоев майдон ташқарисига чиқариб юборди.

15. Майдонда тенг кураш кечяпти. Кескин вазиятлар кам. Балки мавсум якунидаги чарчоқ аломатлари сабаб бўлса керак.

1. Самуэль Чигозенинг зарбасини Игнатий Нестеров эгаллаб олди. Нестеровга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

- Ўйин бошланди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика