UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Қизилқум"нинг 2024 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  7 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  5 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

Суперлига. "Машъал" "Бунёдкор" меҳмони, Жиззахда Бақоев - Қосимов тўқнашуви ва Ҳасан Рўзиев собиқ клубига қарши Янгиликлар

Суперлига. "Машъал" "Бунёдкор" меҳмони, Жиззахда Бақоев - Қосимов тўқнашуви ва Ҳасан Рўзиев собиқ клубига қарши

Бугун Суперлигада 2-турнинг навбатдаги учта ўйини бўлиб ўтади.

“Бунёдкор” - “Машъал”
7 март 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Султонмурод Улфатов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Рамиль Илясов

Дастлабки турда 3 очко қўлга киритган жамоалар ўртасидаги тўқнашув. Вадим Абрамов бошчилигидаги "қалдирғочлар" 2019 йил Термизда фақат бир марта мағлуб бўлган "Сурхон"ни сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтишган бўлса, Суперлига дебютанти "Машъал" ўз мухлислари қаршисида ўтган мавсум 4-ўринни эгаллаган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини 3:0 ҳисобида таслим қилди. "Бунёдкор" таркибида Нурилло Тўхтасинов, Ҳумоюн Муртозаев ва Фарруҳ Икромов гол уришди. "Газчилар" сафида Мўмин Мелиев, Никита Павленко ва Нажмиддин Нормуродов тўп киритишди.

"Бунёдкор" ва "Машъал" клублари Ўзбекистон чемпионатида бугунга қадар 20 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Натижалар "қалдирғочлар"нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. 16та баҳсда Тошкент клуби 3 очко соҳиби бўлган. Иккита учрашувда дуранг кузатилган ва яна иккита баҳсда "Машъал" ушбу рақибни таслим қилган. "Бунёдкор" ўзаро ўйинларда 41та гол урган ва 6та гол ўтказиб юборган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги охирги ўзаро баҳс 2017 йилги мавсумда кузатилган. Ўшанда Муборакда "Машъал" 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, Тошкентда "Бунёдкор" йирик 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришган.

Тошкентдаги 10та учрашувда "Машъал" фақат бир марта дуранг ўйнаган (2016 йил) ва 9 бор мағлуб бўлган. Бу ўйинларда Муборак клуби атиги 1 марта "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилган (2014 йил).

Бунёдкор

Жасур Жалолиддинов - 10'

Суперлига. 2-тур

07/03/2020, 16:00

0
:
1
Тугади

Машъал

45'
90'
10'  Жасур Жалолиддинов
10'  Санжар Қодирқулов
16'  Лутфулла Тўраев
53'  Миржаҳон Мираҳмадов (Фаррух Икромов)
70'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Расул Йўлдошев)
76'  Расул Йўлдошев
89'  Нурилло Тўхтасинов (Суҳроб Иззатов)
59'  Жаҳонгир Абдусаломов (Аҳроржон Иноятов)
82'  Никита Павленко (Дидар Дурдиев)
90'  Самандар Шукуруллаев



“Сўғдиёна” - АГМК
7 март 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 18:15
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Александр Давиденко

Дастлабки турда ижобий натижа қайд эта олмаган клубларнинг ўзаро ўйини. "Сўғдиёна" Суперлигага қайтган "Машъал" меҳмони бўлиб "совуқ душ" қабул қилиб олди - 0:3. АГМК эса принципиал рақиби ҳисобланган Бекободнинг "Металлург" клубини ўз майдонида енга олмади - 1:1. Олмалиқликлар сафида янги легионер футболчи Мате Ватсадзе гол урди.

Бу жамоаларнинг ўзаро 22та ўйинидан 9тасида Жиззах, 8тасида Олмалиқ клуби ғолиб бўлган. Қолган 5та баҳсда томонлар бир очкодан бўлишиб олишган. АГМК гол уриш борасида кичик устунликка эга: 35:31.

Ўтган йил иккала ўйинда ҳам "Сўғдиёна" ғолиб бўлган. Бақоев шогирдлари Олмалиқда 2:0 ҳисобида, Жиззахда эса 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Умуман олганда охирги 3та ўйинда "Сўғдиёна" бу жамоани 3 марта мағлуб этган.

АГМК ўз тарихида бир мартагина Жиззахдан ғалаба билан қайтган (2018 йил). Қолган баҳсларда "Сўғдиёна" ўз уйида 7та ғалаба ва 3та дуранг қайд этган.

Сўғдиёна

Элёр Орифов - 54'

Суперлига. 2-тур

07/03/2020, 18:15

1
:
1
Тугади

ОКМК

Игорь Зонич - 85'

45'
90'
54'  Элёр Орифов
61'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Баҳодир Насимов)
72'  Милан Митрович
73'  Санжар Рашидов (Эливелто Рибейро)
90'  Жамшид Болтабоев (Иван Нагаев)
18'  Дилшод Жўраев
25'  Йован Жокич
31'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
44'  Бобурбек Юлдашев
59'  Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзодбек Нурматов)
68'  Йован Жокич
73'  Арсланмират Аманов (Хожимат Эркинов)
85'  Игорь Зонич
85'  Хожимат Эркинов
85'  Игорь Зонич



“Қизилқум” - “Сурхон”
7 март 2020 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:15
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Наим Қосимов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Биринчи турда ўз майдонида бир хил 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган икки клуб ўртасидаги баҳс. "Қизилқум" Навоийда Қаршининг "Насаф" клубига имкониятни бой берди. Мезбонлар сафида намибиялик ҳужумчи Маккартни Навасеб гол урди. "Сурхон" эса Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига ютқазди. Термизликлар сафида битта голни Азиз Ибрагимов пенальтидан урди.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунга қадар 12 бор тўқнаш келишган. "Сурхон" 6 марта, "Қизилқум" 4 марта муваффақият қозонган. Яна икки учрашувда дуранг қайд этилган.

2019 йилги мавсумда ҳар иккала ўзаро учрашувда ҳам "Сурхон"нинг қўли баланд келган. Навоийда 3:1 ҳисобида ғалабага эришган меҳмонлар Термизда 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Сурхон" ўзаро ўйинларнинг сўнгги 3тасида фақат ғалабага эришган. "Қизилқум" ўз майдонидаги 6та ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлган (2019 йил) ва бир бор дуранг ўйнаган (2000 йил).

1-турда "Сурхон" бош директори бўлган Ҳасан Рўзиев 2-турдан аввал "Қизилқум" клуби президентига айланди.

Қизилқум

Руслан Маргиев - 12'

Суперлига. 2-тур

07/03/2020, 18:15

2
:
1
Тугади

Сурхон

Александр Касьян - 3', Шерзод Каримов - 44'

45'
90'
12'  Руслан Маргиев
38'  Маккартни Навасеб (Достон Ибрагимов)
47'  Олег Толмасов
52'  Везиргелди Ильясов
3'  Александр Касьян
33'  Шерзод Каримов
44'  Шерзод Каримов
44'  Александр Касьян
52'  Александр Касьян

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика