Суперлига клубларига қарздорлик қимматга тушиши мумкин

Tolibjon Qosimov
10 авг 2018, 19:21
Профессионал футбол лигаси зиммасидаги қарздорлик масаласидан вақтида қутила олмаётган Суперлига клубларини огоҳлантиради.

Айни вақтда "Сўғдиёна", "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Бухоро" каби клубларда қарздорлик мавжуд. Мазкур ҳолат 14 август — сешанба куни соат 15:00га қадар бартараф этилмаса, жамоалардан 3 очко олиб ташланади. 22-турдан кейин эса уларни Суперлига ўйинларидан олиш ёки 6 очкодан мосуво қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.

Бунгача ПФЛ Про-Лиганинг икки клуби — "Ёзёвон" ҳамда "Норин" жамоаларига қарздорликни бартараф этмагани учун техник мағлубият ёзган эди. Эндиги навбат Суперлига клубларига етиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›