UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  2 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  0 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  2 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  109 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2

Суперлига клубларида ҳар ойда маърифат ва маънавият дарслари бўлиб ўтмоқда Янгиликлар

Суперлига клубларида ҳар ойда маърифат ва маънавият дарслари бўлиб ўтмоқда

Теглар :  Суперлига
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси миллий чемпионатимизда иштирок этаётган футболчи ва мураббийларнинг нафақат жисмоний жиҳатдан етук, балки маънавий жиҳатдан ҳам баркамол бўлиши учун бир қатор чора-тадбирларни йўлга қўйган.

Жумладан, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига кўра ҳар ойнинг душанба кунлари Суперлига клубларида маънавият ва маърифат дарслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу дарсларда мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган қарорлар мазмуни футболчи ва мураббийларга етказилмоқда.

Шунингдек, футболчи ва мураббийларда Ватанга садоқат, элу юртга бўлган ҳурматни янада ошириш, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида муқаддас тарихимиз, улуғ бобокалонларимиз, юртимиздан чиққан алломалар ва уларнинг асарлари, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимиз ҳақида маърузалар ўқилмоқда.

Шунингдек, клублардаги ёш футболчилар билан биргаликда футбол фахрийлари, ёши улуғ инсонлар зиёрат қилинмоқда. Уларнинг ўтмиш хотиралари, босиб ўтган йўллари, бой тажрибалари ёш футболчиларга ибрат сифатида кўрсатилмоқда.

Бу каби маънавият ва маърифат дарслари миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчиларга халқаро майдонларда Ватан шаъни учун майдонга тушаётганда қўшимча руҳий озуқа тақдим қилиши аниқ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика