UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  0 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  1 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  19 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  22 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  37 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  13 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  409 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0

Суперлига клублари юзасидан ЎФА раҳбариятига мурожаат! Янгиликлар

Суперлига клублари юзасидан ЎФА раҳбариятига мурожаат!

Сир эмаски, охирги йилларда ЎФА раҳбарияти ўзбек футболидаги кўплаб нопок ишлар юзасидан очиқлик ва ҳалоллик йўлига ўтган ҳамда бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ҳакамлик, келишилган ўйинлар ва ҳоказо юзасидан ЎФА амалга ошираётган ишлар таҳсинга лойиқ. Лекин шунга қарамасдан давлат томонидан молиялаштириладиган клублар ривожланиш йўлидан юриш ўрнига бошқарувдагиларнинг манфаатига хизмат қилиб келмоқда. Ҳеч бир Суперлига клуби ҳозирча замонавий тенденцияларга жавоб бериш тугул, уларга интилиш борасида ҳам мақтана олмайди. Мақсадсиз ўтказаётган мавсуми учун жавобгарлик ҳисси йўқ клубларимиз бундай муҳитга ўрганиб қолишган, афсуски.

Клублардаги бош директор лавозими қоғозда жарангли эшитилиши мумкин, лекин амалда Суперлига клубларида бош директор жамоага вазифа ёки талаб қўйишга қодир эмас. Сир эмаски, ўзбек футболида бош мураббийлар нафақат жамоа устидан ҳукмронлик қилади, балки клубга йўналтирилаётган пулларнинг тақсимотининг назоратини ҳам ўз қўлига олган. Бу эса ривожланмаётган клубларимизнинг тобора тубга қараб кетишига замин яратмоқда. Чунки бош мураббий учун асосий жамоадан бошқа бўғин йўқ ва қолганлар энг пастки даражада. Бу ҳам ўзбек футболидаги энг катта муаммоларимизнинг асосларидан бири.

Шу боисдан ҳам ЎФА раҳбариятидан ФИФА кунлари туфайли бўладиган танаффус пайтида Суперлига клубларининг хўжайинлари, таъсисчи ёки клуб президентлари иштирокида очиқ мулоқот шаклида журналистлар билан учрашув ташкил этиб беришларини сўраб қоламиз.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика