UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Суперлига клублари стадионлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига клублари стадионлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Суперлигада иштирок этадиган клублар стадионлари директорлари ва раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Суперлига клублари стадионларига қўйилган талабларни бажариш юзасидан фикр алмашилди. Мажлисни Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Бош директори Омон Ғофуров очиб берди ва Суперлига клублари стадионларига қўйилган талаблар, камчиликлар ва бир қатор муаммолар ҳақида ўз фкирини билдирди.

Йиғилишда сўзга чиққан ЎзПФЛ Бош директори ўринбосари Мирсардор Алимов стадионлар бўйича талаблар бажарилиши қаттиқ назоратга олингани таъкидлади. “Янги мавсумда Суперлигада иштирок этадиган клублар стадионлари талабларга жавоб бериши учун барча камчиликилар бажарилиши керак. Эндиликда, стадионлардаги шароит ва камчиликлар учун клуб жавоб бериши кўзда тутилган. Айни дамда, фақат саноқли стадионлар ОФК талабларига жавоб беради. Кўпчилик стадионларда вазият яхши эмас. Стадионларда ёритгичлар, табло ва чим борасида муаммолар бор”, - дейди ЎзПФЛ Бош директори ўринбосари.

Стадионлар раҳбарлари ҳам, бу борада янги мавсумда барча ишлар бажарилиши, камчиликлар бартараф этилиши борасида ишлар кетаётганлигини таъкидлашди. Йиғилишда, шунингдек, бир нечта бошқа муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Стадионлар директорлари чипталар сотуви борасида клуб ва стадион янги тизимни ишга тушириши, турникет ва бошқа технологияларни қўллаш борасида фикр алмашишди.

Ушбу йиғилишдан сўнг иштирокчилар “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор” стадионларига ташриф буюриб, мазкур стадионлардаги инфратузилма ва шароитлар билан яқиндан танишишди.

Йиғилишдан сўнг, Суперлига клублари стадионларини янги мавсумда барча талабларга мос келиши учун амалга ошириладиган ишлари кўриб чиқилиши ва бу борада клублар стадионлари раҳбарияти Профессионал Футбол Лигасига ҳисобот беришлари борасида келишиб олинди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика