UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари учун Японияда семинар ўтказилди Янгиликлар

Суперлига клублари академиялари ва болалар мактаблари мутахассислари учун Японияда семинар ўтказилди

Японияда Суперлига клублари академиялари мутахассислари учун семинар бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 5 март куни мамлакатимизда болалар футболи бўйича фаолият олиб бораётган футбол Академиялари ва футбол мактаблари мутахассислари, малакали болалар мураббийларининг бир гуруҳи Японияга жўнаб кетишганди.

Мазкур сафар Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Токиода Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув давомида имзолаган меморандуми асосида ташки этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Сафардан кўзланган асосий мақсад юртимизда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Япония тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ қилиш, юртимиздаги болалар мусобақалари ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Япония мамлакати тизимидан фойдаланишдан иборат.

Мазкур сафар билан боғлиқ масалалар бўйича Япония Футбол Ассоциациясида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Ассоциациянинг халқаро алоқалар бўлими мутахассиси, ўзбекистонликлар делегациясига масъул ходим Томо Сугияма ўзбекистонликларнинг Япониядаги ташрифи дастурини ишлаб чиқди.

Унга кўра, делегациямиз аъзоларига  Япония U-19 терма жамоаси мураббийи Масанага Кагеяма семинар ўтказди. Семинар давомида япониялик мутахассис терма жамоага футболчиларни селекция қилиш, жамоа билан машғулотлар ўтказишнинг услублари ва асосий принципларини тушунтирди. Бундан ташқари, ҳамюртларимиз Жей-Лига учрашувларини томоша қилишлари ва Япония U-14, U-15 ва U-18 терма жамоалари машғулотларини кузатиб боришлари ҳам режалаштирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика