UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  70 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   8 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш ва футбол учрашувларини сифатли бошқарилишини таъминлаш мақсадида, бир қатор чора тадбирлар амалша оширилмоқда.

Ана шу мақсадда “Бунёдкор” стадионида Суперлига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Суперлиганинг 3та тури давомида ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи Маъмур Саидқосимов, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев йиғилганларга ҳакамлар томонидан Суперлига учрашувларида йўл қўйилган хатоларни намойиш қилиб, келгуси учрашувларда бу каби хатоларнинг олдини олиш ва ҳакамлик борасида камчиликларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилиши керак бўлган зарур чора-тадбирлар ҳақида сўз юритишди.

Куннинг иккинчи қисмида Суперлига ҳакамлари учун майдонда турли баҳсли вазиятлар яратилди. Ҳакамлар эса бу вазиятлар бўйича қарорлар чиқаришди. Барча жараён видеотасвирга олиниб, кейин ҳакамларга секинлаштирилган ҳолда вазиятлар намойиш қилинди. Ҳар бир ҳакам қарор чиқариш жараёнида йўл қўйган камчиликларини кўриб, ўзи учун тегишли хулосалар чиқариб олди.

Бу каби йиғилишлар мавсум давомида мунтазам равишда ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика