UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  1 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  5 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  19 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  7 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар ўтказилди Янгиликлар

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар ўтказилди

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини оширишга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ўтган мавсум давомида Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилган эди. Мазкур анъана янги старт олган мавсумда ҳам давом эттирилади.

Бугун ЎФА мажлислар залида Суперлига 1-тур учрашувлари якунларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда ҳакамлар, назоратчилар, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Семинар давомида 1-тур учрашувларида ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги тажрибали ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев ва бошқа йўриқчилар томонидан тушунтирилди. ОАВ вакиллари ҳам тур доирасидаги ҳакамлик, турли баҳсли вазиятлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бу каби семинарлар мавсум давомида ўтказиб борилади.


Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика