UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  0 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  3 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  11 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  3 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  2 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  13 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  18 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар ўтказилди Янгиликлар

Суперлига ҳакамлари иштирокида семинар ўтказилди

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини оширишга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ўтган мавсум давомида Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилган эди. Мазкур анъана янги старт олган мавсумда ҳам давом эттирилади.

Бугун ЎФА мажлислар залида Суперлига 1-тур учрашувлари якунларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда ҳакамлар, назоратчилар, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Семинар давомида 1-тур учрашувларида ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги тажрибали ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев ва бошқа йўриқчилар томонидан тушунтирилди. ОАВ вакиллари ҳам тур доирасидаги ҳакамлик, турли баҳсли вазиятлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бу каби семинарлар мавсум давомида ўтказиб борилади.


Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика