UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  2 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди Янгиликлар

Суперлига ҳаками қанча гонорар олади? ЎзФҲМ раҳбари жавоб берди

Coca Cola Суперлигасида танаффус давом этади.


Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори Лазиз Қўчқоровнинг фикрлари билан қизиқдик:

— Келаётган мавсум стартига оз муддат қолди. Тайёргарлик жараёни қизғин кетяпти. Барча ҳакамларнинг жисмоний ҳолати ва ўйин қоидалари бўйича билимини тестдан ўтказяпмиз. Ҳар куни иккитадан ўйин бор. Шу орқали ВАР ҳакамлари ҳам синовдан ўтади.

— Ўтган йилнинг сентябрь ойида ўтган ўқув-семинарида ёрдамчи ҳакамлар "гонорар"ини кўтариш ҳақида гапирилган эди. Бу нарса амалга ошдими?

— Ҳа, ўтган мавсумдаёқ яхши томонга ўзгариш бўлган эди.

— Ниманинг ҳисобига?

— Бунга ҳомийлик шартномалари эвазига эришдик. Ҳозир каттароқ компанияларга ҳам таклиф билан чиқяпмиз. Режаларимиз амалга ошса, келажакда аёллар футболида ишлайдиган реферилар ва назоратчиларнинг "гонорар"ида ҳам ўсиш бўлади.

— Сир бўлмаса, Суперлиганинг битта ўйини учун қанча "гонорар" тўланади?

— Бугунги ҳолатда бош ҳакам 6 млн, лайнсменлар эса 3 млн сўмдан олишади. 

— Йиғин аввалида барчадан норматив тест олинди. Жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўта олмаган реферилар ҳам бўлдими?

— Бўлди. Суперлига гуруҳидаги баъзи ҳакамлар жароҳат туфайли топшира олмаган бўлса, янги келган ёшларнинг аксари қониқарсиз натижа қайд этди. Уларга кейинги имконият март ойининг охирида тақдим этилади.

— Янги мавсумни ҳар доимгидек Ўзбекистон Суперкубоги очиб беради. Бу йилнинг энг муҳим ўйинларидан бири. Шунақа баҳсларга ҳакамлар қандай мезонлар асосида танланади?

— Ҳакамнинг тажрибаси ва олдинги мавсумни қандай ўтказганига қараймиз. Шунингдек, қишки тайёргарлик йиғинида кўрсатган натижалари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Келаётган мавсумда ҳакамлар орасида янги номларни кўрамизми?

— Албатта. Кузатган бўлсангиз, ўтган йили ҳам ҳар турда биттадан ўйин ёшларга топширилди. Янги мавсумда ҳам йўналишимизни ўзгартирмаймиз. Ёш ҳакамларга кўпроқ эътибор беришимиз керак. Чунки улар бизнинг келажагимиз. Агар фақат тажрибали реферилар хизматидан фойдалансак, улар фаолиятини якунлаганидан кейин жуда катта қийинчиликларга дуч келамиз. Шунинг учун эртганги кун ҳақида ҳозирдан ўйлашимиз керак...

ВИДЕО  Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган" 

ВИДЕО  Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика