UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  50 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради Янгиликлар

ПФЛ Суперлига футболчиларининг барчасини бепул суғурталаб беради

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган Профессионал футбол лигаси Суперлига клубларига навбатдаги енгилликни яратиб беради.

Маълумки, футболчиларнинг майдонда жароҳат олмасликларини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Яқиндагина ёруғ дунё билан хайрлашган собиқ футболчи Сирожиддин Сайфиев билан рўй берган воқеа барча учун сабоқ бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумда футболчиларни суғурталаш масаласига жиддий эътибор қаратади.

Биринчи қадам сифатида ПФЛ ҳар бири 45 нафардан футболчига эга бўлган 14 клуб аъзоларини бепул суғурталаб беради. Бунда “Ўзбекинвест” ҳар бир футболчига 10 миллион сўмлик суғурта полисларини тақдим этади. Унинг ёрдамида футболчилар эҳтимолий жароҳатлари учун моддий таъминотга эга бўлади. Машғулот ёки ўйин вақтида олинган жароҳатни даволаш учун сарф этиладиган сумма 10 миллион сўмдан кўпроғини талаб қилса, ПФЛ томонидан ишлаб чиқилган янги шартномаларга кўра қолган чиқимлар клуб томонидан қоплаб берилади.

Профессионал футбол лигаси бунда Суперлига клублари қошида фаолият олиб бораётган аёллар ва футзал жамоалари аъзоларини ҳам унутмайди. Улар ҳам бепул тақдим этилган 10 миллион сўмлик полисларни қабул қилиб олади.

Маълумот учун, Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун бадал пулларини оширмади. Қўшимчасига, шу вақтга қадар клублар гарданида бўлган ҳакамлар, инспекторлар, комиссарлар учун барча сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олди. Лицензиялаш талабларини оғишмай бажараётган қуйи лига клубларига ҳам ПФЛ юқоридаги каби суғурта полисларини бепул олиб беришни режалаштирган.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика