Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" ўйинига оид маълумотлар

Xayrulla Xoliqov
25 май 2019, 15:51
Бугун Суперлигада 10-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан тўртта учрашув ўрин олган. Қуйида "Динамо" - "Қизилқум" баҳсига доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Динамо"

- "Динамо" турнир жадвалида 13 очко билан 7-ўринда боряпти. Жамоанинг урган ва ўтказган голлари бир хил 9-9. 

- Бугун "Динамо" ўз майдонида 6-ўйинини ўтказади. Аввалги бешта учрашувнинг учтасида самарқандликлар зафар қучган. 

- "Динамо" ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрагани йўқ: 3 ғалаба ва 2 дуранг. 

- "Динамо" охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди. 

- "Динамо" шу пайтгача "Қизилқум"га қарши 34 ўйин ўтказиб, шундан 10тасида ғалабага эришган. 

- "Динамо" охирги марта ўз майдонида "Қизилқум" билан 2017 йил ўйнаб, 0:1 ҳисобида ютқазган. 


"Қизилқум"

- "Қизилқум" турнир жадвалида 9 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 10-15. 

- "Қизилқум" меҳмонда очко йиғиш бўйича қуйи ўринларда боряпти. Жамоа сафарда 4та ўйинда майдонга тушиб, 2тадан дуранг ва мағлубият қайд этди. 

- "Қизилқум" сафарда ғалаба қозонмаган бешта жамоадан бири бўлиб турибди. 

- "Қизилқум" охирги бешта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлиб, фақат битта беллашувда зафар қучди. 

- "Қизилқум" шу пайтгача "Динамо"га қарши 34та ўйин ўтказиб, шундан 15тасида ғалабага эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia