UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16МЮ тен Хаг даврида 616,8 млн. фунт сарфлади  0 21:49Эксперт-ҳакамлар БМБ - "Оил Стар" учрашувидаги баҳсли пенальти бўйича ўз хулосасини эълон қилишди  2 21:34"Олтин тўп" маросими  19 21:19Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски"  2 21:15Родри ҳақиқатдан ҳам "Олтин тўп"ни оладими? France Football жавоб берди  7 21:05Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"  3 20:26Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди  157 19:53Футзал. Биринчи кунги ўйинларда қандай натижалар қайд этилди?   0 19:47Родри "Олтин тўп"ни олишини билган "Реал" вакиллари Парижга боришмади  42 18:22ОКМК - "Нефтчи" учрашувидан highlights   0 18:00"Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни расмийлаштириши мумкин  7 17:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди ва "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди  23 17:18Футзал. "Локомотив" - "Насаф" учрашувида олтита гол урилди  0 17:11Суперлига. "Динамо" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7 16:58Breaking. Эрик Тен Хаг истеъфога чиқарилди  54

Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" учрашуви якунланди.

Динамо

Ҳислат Ҳалилов - 55'

Суперлига. 22-тур

28/10/2024, 18:15

2
:
1
Тугади

Насаф

Муродбек Раҳматов - 89', Абдувоҳид Неъматов - 90'

45'
90'
29'  Воҳиджон Оқбўтаев
46'  Дилшод Раҳматуллаев (Маркос Кайк)
46'  Улуғбек Абдуллаев (Ҳислат Ҳалилов)
55'  Ҳислат Ҳалилов
55'  Маркос Кайк
68'  Майкон Дуглас (Азизбек Аҳмедов)
90'  Маркос Кайк (Муҳаммадали Турсунов)
90'  Францис Нарх (Баҳодир Насимов)
17'  Ғолиб Ғайбуллаев
54'  Шароф Муҳитдинов (Бобир Абдихолиқов)
54'  Жавоҳир Сидиқов (Муродбек Раҳматов)
70'  Зафармурод Абдураҳматов (Шаҳзод Акрамов)
70'  Игорь Голбан (Шуҳрат Муҳаммадиев)
80'  Дилшод Комилов
89'  Муродбек Раҳматов
89'  Бобир Абдихолиқов
90'  Ғолиб Ғайбуллаев (Марко Станоевич)
90'  Абдувоҳид Неъматов

Суперлига, 22-тур
"Динамо" — "Насаф" 1:2
28 октябрь 2024 йил. Самарқанд, "Динамо" стадиони. 18:15
Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчилар: Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко
Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
АVAR: Даниил Яценко

Гол: 1:0 — 55, Хислат Халилов (Маркос Кайк), 1:1 — 89, Мурод Раҳматов (Бобир Абдихолиқов), 1:2 — 90+11, Абдувоҳид Неъматов (пенальти).

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (8.Хислат Халилов, 46), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх, 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раҳматуллаев (11.Маркос Кайк, 46), 21.Анваржон Хожимирзаев, 44.Душан Мийич, 70.Майкон Дуглас (23.Азизбек Аҳмедов, 68), 77.Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 4.Муҳаммадали Турсунов, 14.Баҳодир Насимов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 30.Абубакир Мўйдинов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов.

"Насаф":
35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшод Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (44.Шаҳзод Акрамов, 70), 9.Жавоҳир Сидиқов (6.Мурод Раҳматов, 54), 14.Шароф Муҳитдинов (10.Бобир Абдихолиқов, 54), 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 70), 32.Зоран Марушич, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 24.Сардорбек Баҳромов, 88.Марко Станоевич. 

Огоҳлантириш: Ғолиб Ғайбуллаев (17), Воҳиджон Оқбўтаев (29), Дилшод Комилов (80).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+15. Ҳакам яна ВАР билан субатлашмоқда. Бу сафар "Насаф" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Аммо ҳакам пенальти белгиламади.

90+14. Чолович ўта яқин масофадан бўш дарвозани ишғол қила олмади!

90+11. ГОЛ! "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов пенальтини аниқ амалга ошириб, жамаоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

90+10. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов пенальтини ижро этади.

90+8. Ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади!

90+3. "Динамо" жарима майдонида тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билван мулоқот қилмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирди! Раҳматов гол муаллифига айланди!

87. Абдухолиқовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига "Динамо" ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

83. Кожо рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини маълум қилди.

80. Комилов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

78. Чоловичнинг узатмасидан сўнг Акрамов бош билан зарба йўллади. Ягудин тўпни эгаллаб олди.

73. ГОЛ! Кожо "Насаф" посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди! Аммо ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

70. "Насаф" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди. 

69. Хавфли вазият! Марушич "Динамо" посбони билан бирга-бир вазипятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ Ўрозов сўнгги паллада шижоат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

68. "Динамо" таркибида ўзгариш содир бўлди.

Пенальтига асос топилмади. "Насаф" бурчак зарбасини ижро этади.

62. Хавфли вазият! Абдихолиқов катта тезликда олдинга бориб, чап оёқда зарба йўллади, бироқ Нарх оёғини қўйишга улгурди, натижада зарба мўлжалга аниқ бормади. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Тўп "динамо" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин.

59. Чоловичнинг узатмаси "Динамо" ҳимоячисидан майдонни тарк этди.

55. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Халилов чап қанотдан олдинга борди ва Абдураҳматовни чалғитган ҳолда айланма зарба йўллаб, Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди! Ҳисоб очилди, "Динамо" олдинга чиқиб олди. Эътиборлиси, Халиловга пасни яна бир захирадан ўйинга қўшилган Кайк берди.

54. "Насаф" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

50. Ҳожимирзаев ҳужумда Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. "Насаф" ҳимоячисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ёдингизда бўлса, биринчи бўлим икки футболчи ўртасида шу ҳолатнинг тескариси бўлганди.

49. "Насаф" стадартидан сўнг меҳмонларнинг рақиб жарима майдонидаги барча футболчиси офсайдда қолиб кетди.

46. Илк ҳужумни мезбонлар ташкил этишди. Кайкнинг зарбаси Голбанга тегиб, ортга қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Динамо"да икки ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+1. Кожонинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасви анча ноаниқ кетди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Комиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

44. Кожо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

40. Хавфли вазият! Марушичнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

39. Дугласнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

38. Ҳожимирзаев бир нечта рақибни алдаб ўтишга ҳаракат қилди ва йиқитилди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

37. Муҳитдиновнинг бурчак узатмасидан сўнг Голбан бош билан зарба йўллади, аммо тўп йўналиши анча ноаниқ кўриниш олди.

36. Оқбўтаевнинг узатмасидан сўнг Ўрозов бош билан зарба йўллади, аммо унинг позицияси яхши бўлмагани боис зарба кўнгилдагидек чиқмади.

35. Комилов Раҳматуллаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

33. Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатмасидан сўнг Кожо бош билан зарба йўллади. Неъматов тўпни эгаллаб олди. Кожо кетма-кет иккинчи маротаба рақиб жарима майдонида ҳаводаги курашда "Насаф" ҳимоячиларидан устун келди.

30. Чолович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

29. Оқбўтаев тўпни йўқотди ва ундан ўзиб кетишга уринган Сиддиқовни қоидабузарлик эвазига тўхтатишга мажбур бўлди.

Ҳозирча хавфли вазиятлар борасида "Динамо" олдинда, самарқандликлар иккита ўта қулай вазиятдан унумли фойдалана олишмади. "Насаф"да эса бундай ҳолат ҳали содир бўлмади.

26. Чолович ҳужумда Мустафоевдан ўтиб кета олмади.

24. Хавфли вазият! Абдуллаевнинг ўнг қанотдан узатмаси натижасида рақиб жарима майдонида турган Кожо бош билан зарба йўллади, Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

22. Мийич бурчак узатмаси пайтида ҳимояга ёрдам бераётган Марушични туртиб юборди. 

21. Абдураҳматов жарима майдонига кириб бориб, шеригига пас беришга уриниб кўрди, "Динамо" ҳимоячилари қийинчилик билан тўпни қайтарди.

20. Яна Ғайбуллаев Ҳожимирзаевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам уни оғзаки равишда жиддий огоҳлантирди.

19. "Динамо"нинг стандарти Мийичнинг зарбаси билан якунланди, Неъматов тўпни эгаллаб олди.

17. Огоҳлантириш. Ғайбуллаев шеригидан тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйди ва тўпни олиб қўйган Ҳожимирзаевни йиқитишга мажбур бўлди.

15. Майдон марказида Бозоров Мийич томонидан йиқитилди.

12. Абдураҳматов ўнг қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига киришга уриниб, тўқнашув натижасида йиқилди. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

9. Раҳматуллаев Мозговойга нисбатан хавфли ҳаракат қилди.

8. Чолович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

7. Муҳиддиновнинг узатмаси Ягудиннинг қўлларига бориб тушди.

6. Ўрозов Бозоровга нисбатан фол ишлатди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

2. Хавфли вазият! Неъматов тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди, Хожимирзаев эса 6-7 метр масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Тўп дарвоза устунига теккан ҳолда майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Динамо" футболчилари оқ, "Насаф" ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+18   
28 окт 19:18:13
Sayfuddinovich86
Nasaf --- chempion !!!!
+16   
28 окт 20:15:30
Joхa 202
ABDUVOHID!!!
+16   
28 окт 20:08:38
Soccerland777
Ulugbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
НЕМАТОВГА ХАЛИ БОРАКАН КАНАКА ГОЛ УТКАЗИВОРДИ
Бу ерда Буффонам ололмасди
+13   
28 окт 20:36:23
SHAHZOD
Динамо Насафдан кура яхширок уйнади аммо охирида барибир лидер лидерлигини килди. Пеналти хам хакли берилди. Кулини кутармаса Бобирга караб кетаетганди туп. Проста мард буп тан олиш керак. Кашкадарени 100 йиллиги бало баттар дейдиганларни хам тушиниш керак. Улар хам нимадир деб хейт килиши керак. Хает идеал эмас. Агар хаммаси "хал" килиб булинганда эди, Насаф уйнамасдан хам ютиб кетарди. Тан ол негативлар!!!!
+13   
28 окт 20:31:51
Fast TV
Тажриба барибир ўз сўзини айтди! Динамо Насафдан кучли бўлганида, хотя учинчи ўринда юрарди ёки бир марта бўлса ҳам кубокни олган бўларди! Динамо проста алам билан ўйнади, Насафни имкон қадар чемпионликдан қуруқ қолдириш учун ўйнади. Хислатжон дахуя мақтанивординг битта гол уриб! Насаф бу Пахтакор ёки Бунёдкор эмас укам!
+13   
28 окт 20:30:47
Lochin Lochin
Tushunmagan joyin var burchak zarbasini kurdi noxaq g'alaba deyayotganlar uyinni kurdinglar toza penalti buldiku Nasaf sekin uynadi deyayotganlar buni taktika deydi
+12   
28 окт 20:31:58
Grand Grand
Ит хуради Насаф чемпион булади Насафни хакамлардан дусти булмаган
+12   
28 окт 20:29:29
Узбек футболи
Эээээ қойил Насаф!!!!!! Респектттт!!!!!!!!
+11   
28 окт 20:38:34
ArsaBarsa
Yilni boshida Paxtakor chempion, Nasaf kubokni oladi.

Keyinroq Paxtakor kubok, Nasaf chempion

Keyin esa qura atayin Paxtakor uchun tashlandi deyildi.

Andijonni mensishmadi. Andijon yutganidan keyin esa Andijonni 70 yilligi uchun deyishdi.
Endi Qarshini 100 yilligi emish.
Omadlarizni bersin.
Qarshini tashlil bo’lganiga taxmian 2000 yildan oshgan deyiladi manbalarda.
+9   
28 окт 20:33:37
ArsaBarsa
Nasafni oxrida chempion bo’lishini bilib turib ham hakam deysizlarmi? Qoyil bitta o’yin uchun shunchami?
Yilni boshida o’zini jamaosini chempion deb yurganlarga 2 karra alam qilyaptida a? Andijon ham non qoldirmadi. Nasaf ham. Amalda isbotlash kerak chempion deb baqirmasdan
+8   
28 окт 20:26:11
Joхa 202
Abduvohid Nematovdan Katanetsga salomlar!!!!!
+8   
28 окт 20:18:00
Joхa 202
Gooooooooooolllllll
+8   
28 окт 20:07:43
sss ddd
Ҳужумга гап йўқ. Евростандарт! Қойил Насаф
+7   
28 окт 20:57:18
Хуршиджон
КАШКАДАРЁ ХАЛКИ ДЕЯРЛИ ЧЕМПИОНСИЗЛАР МУБОРАК БУЛСИН.
+7   
28 окт 20:52:03
Аллаёров Ёдгор
энг мухими НАСАФ ютди когани 1 тийин, Насафга ухшаши йук олга насаф газини бос
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика