UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлига 2-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Суперлига

2-тур

"Бухоро" – "Қизилқум" 2:0

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Александр Попов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Андрей Цапенко

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 1:0 – 9, Жавоҳир Рўзиев, 2:0 – 86, Равшан Хайруллаев (Муҳаммад Йўлдошев).

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 8.Анвар Жўраев (6.Равшан Хайруллаев, 56), 10.Шоҳруз Норхонов (14.Маҳмуд Жўрабоев, 90+1), 17.Жавоҳир Рўзиев, 25.Фране Чирьяк (5.Сардор Қулматов, 90+2), 27.Муҳаммад Йўлдошев (4.Жавоҳир Ўтамуродов, 90+2), 33.Йосип Томасевич, 88.Доминик Бегич (19.Билол Туплиев, 79), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 71.Альберт Нуруллаев, 77.Асилбек Қаюмов.

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Дилшод Комилов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 18.Фарҳод Бекмуротов (7.Даврон Анваров, 77), 70.Ален Машович (77.Файзулло Жуманқўзиев, 77), 79.Диёр Раҳматиллоев (99.Элгужа Лобжанидзе, 46), 88.Душан Мийич.

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 22.Шаҳзод Туропов, 23.Самандар Шукуруллаев, 33.Султон Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: Шоҳруз Норхонов (34), Илҳом Ваҳобов (45), Дилшод Комилов (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. "Бухоро" уч ўзгариш амалга оширди.

90. Норхоновни қўполлик эвазига тўхтатиб қолган Комилов огоҳлантирилди.

"Қизилқум" дарвозасини ишғол қилган Жавоҳир Рўзиев 20, Равшан Хайруллаев эса 19 ёшда.

86. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Хайруллаев чап оёқда йўллаган кучли зарбаси билан ҳисобдаги фарқни оширди!

83. "Қизилқум"нинг жарима узатмаси Абдуллаевнинг қўлига келиб тушди.

79. "Бухоро"да ўзгариш: Бегич ўрнига Туплиев туширилди.

77. "Қизилқум"да икки ўзгариш: Машович ва Бекмуродов ўрнига Анваров ва Жуманқўзиев туширилди.

69. Хавфли вазият! "Бухоро" ҳужумчиси рақиб жарима майдонида ўта қулай имкониятни кўкка совурди.

66. Жўрабековнинг тепган тўпини Қувватов эгаллаб олди.

65. Рўзиевга нисбатан фол ишлатилди. "Бухоро" стандарт вазият ишлаб олди.

62. Хавфли вазият! Жигаурининг илк зарбасини дарвозабон, иккинчисини дарвоза устуни қайтарди.

58. Чирьяк томонидан йўланган зарбага аниқлик етишмади.

56. "Бухоро"да ўзгариш: Хайруллаев Жўраевни алмаштирди.

53. Ваҳобовнинг узатган тўпи Папариганинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

51. Зарба! Бегичнинг ўнг қанотдан узатмасини Йўлдошев чиройли услубда дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, аммо Қувватов ҳушёрликни йўқотмади.

50. Масович томонидан йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

48. Йўлдошевнинг жаримадан тепган тўпини Қувватов эгаллаб олди.

47. Бегич Ваҳобов томонидан йиқитилди. Мезбонлар стандар вазиятга эга бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Қизилқум"да ўзагриш: Лобжанидзе Раҳматиллоевни алмаштирди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ваҳобов "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

43. "Қизилқум" ҳужуми натижасида бурчак зарбаси ишлаб олди.

40. Бекмуродовнинг кучли зарбаси Рўзиевга тегиб қайтди. "Бухоро" футболчиси тиббий ёрдамга муҳтож.

34. Норхонов Бекмуродовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

34. "Қизилқум" чап қанотдан ҳужум ташкил этди, бироқ ҳужум тўпнинг Абдуллаевга келиши билан якунланди.

31. Тўқнашув натижасида яна тўхталиш юзага келди.

28. "Қизилқум" бурчак зарбасига эга бўлди. 

24. Зарба! Рўзиевнинг саъй-ҳаракатларидан сўнг Бегич рақиб жарима майдонида зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

22. Муҳаммад Йўлдошевнинг узатмасини "Қизилқум" ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.

22. Ҳозирча тўхталишлар бироз кўпайди.

20. "Қизилқум" бурчак узатмасига эга бўлди. Жигаурининг узатмасини Абдуллаев қайтарди.

17. "Бухоро" яна чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Узатма "Қизилқум" ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

11. "Бухоро" тезкор қарши ҳужум ташкил этиши натижасида Йўлдошев ҳам узоқроқ нуқтадан гол уришга ҳаракат қилди, унинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

9. ГОЛ! "Бухоро" ҳисобни очди! Жавоҳир Рўзиев узоқ масофадан Қувватов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди!

8. Хавфли вазият! Мезбонларнинг қўпол хатоасидан сўнг рақиб жарима майдони ичида зарба йўллади, бироқ унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

2. Чап қанотдан узатма натижасида "Бухоро" футболчиси рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

1. Ўйин бошланди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бухоро" оқ, "Қизилқум" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика