UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

Суперлига. "Бунёдкор" суперголлар ва пенальтилар ижро этилган ўйинда "Сурхон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" суперголлар ва пенальтилар ижро этилган ўйинда "Сурхон"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" ўйини якунланди.

Суперлига 

3-тур

"Бунёдкор" – "Сурхон" 3:1

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Азамов, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Авазбек Абдуллаев

Комиссар: Ферузбек Ғаниев

Голлар: 1:0 – 43, Луис Качорри (Музаффар Олимжонов), 2:0 – 73, Имеда Ашортиа (пенальти), 3:0 – 90, Луис Качорри, 3:1 – 90+10, Муҳаммадали Абдураҳмонов (пенальти)

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (6.Бобурбек Юлдашев, 74), 4.Нажмиддин Нормуродов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (10.Расул Йўлдошев, 85), 9.Имеда Ашортиа (57.Амир Тўрақулов, 85), 15.Марко Бугарин, 22.Азизбек Амонов (30.Сардор Абдунабиев, 64), 25.Итсуки Урата, 74.Луис Качорри, 77.Музаффар Олимжонов (23.Асадбек Раҳимжонов, 64).

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 19.Фарруҳ Қодиров.

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (77.Асадбек Каримов, 74), 10.Дмитрий Плетнёв, 11.Абдуғафур Ҳайдаров, 17.Жаҳонгир Абдусаломов (19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 82), 21.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 27.Асилбек Жумаев (9.Кирилл Колесниченко, 82), 66.Беҳруз Шайдулов (26.Беҳруз Шукуруллаев, 76)

Захира: 1.Артём Потапов, 15.Диёр Рамазонов, 18.Нодир Абдихолиқов, 22.Жавоҳир Жўраев, 88.Дмитрий Кратков.

Огоҳлантиришлар: Абдуғафур Ҳайдаров (23), Одил Ҳамробеков (26)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+10. ГОЛ! Муҳаммадали Абдураҳмонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди!

90+9. Пенальти! Ҳакам "Бунёдкор" дарвозаси томони пенальти белгилади. Мезбонлар ҳимоячи ўз жарима майдонида тўпни қўл билан ўйнаган эди.

90+7. Ҳакам "Бунёдкор" дарвозасига белгиланиши мумкин бўлган эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда.

90+3. Качоррининг яна бир зарбаси ноаниқ кўриниш олди, қолаверса, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Качорри ўз дублини расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

88. Мезбонлар ҳужуми ноаниқ зарба билан поёнига етди.

85. "Бунёдкор" таркибида ҳам икки ўзгариш бўлди.

82. "Сурхон" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

1210 нафар томошабин бугунги учрашувни кузатиб бормоқда.

78. "Сурхон" хавфли ҳужум ташкил этди. Чап қанотдан оширилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси қийинчилик билан қайтарди.

73. ГОЛ! Ашортиа пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди!

72. Мезбонларнинг бурчак узатмасидан "Сурхон" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Бурчак узатмасидан сўнг тўп Мирқодировнинг қўлига тегди.

70. "Бунёдкор" стандарт вазиятга эга бўлди. Шролер томонидан йўлланган зарбани "Сурхон" дарвозабони қайтарди. 

68. Хавфли вазият! "Сурхон" футболчилари томонидан ижро этилган бурчак зарбаси мезбонлар қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди. Иккинчи уринишда эса Абдунабиев тўпни ушлаб олди.

67. "Сурхон" чап қанотдан ҳужум ташкил этди ва якунда бурчак зарбаси ишлаб олди.

64. Ҳамробеков подкат орқали рақиб ҳужумини бартараф этди.

64. "Бунёдкор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди. 

63. "Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми Амоновнинг тўпни ноаниқ тўхтатиши оқибатида барбод бўлди.

59. Зарба. Ҳайдаров рақиб жарима майдонига кириб бориш чоғида зарба йўллади, Абдунабиев тўпни қайтарди.

58. "Бунёдкор" ҳимоячиси Ҳайдаровнинг зарбасига "блок" қўйди. 

57. "Бунёдкор"нинг бурчак узатмаси Бугариннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

53. Ҳакам қарори ўзгармади, тўп ён чизиқдан ўйинга киритилади.

50. Ҳакам ВАР мониторидан "Бунёдкор" футболчисининг эҳтимолий четлатишини кўриб чиқмоқда. Нормуродов тўп учун курашда Дмитрий Плетнёвга қарши хавфли ўйин намойиш этганди.

49. Ҳайдаров тўп учун курашда бир рақибини ортда қолдириб, Абдусаломовга пас берди, аммо шеригининг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

48. Олимжоновнинг зарбасига рақиб ҳимоячиси блок қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарба хавфли чиқмади, Абдунабиев хотиржамлик билан тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ГОЛ! Качорри олис масофадан "Сурхон" дарвозасини аниқ нишонга олди!


42. Качорри Шамсиевдан қочиб кетди, аммо Неъматхоновдан ўтиб кета олмади.

40. Зарба! "Бунёдкор" футболчисининг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига меҳмонларнинг бир йўла икки ҳимоячиси блок қўйди ва тўпни майдон ташқарисига чиқиб кетишини таъминлади.

40. Шролернинг бурчакдан узатган тўпини Йўлдошев эгаллаб олди.

38. Зарба. Шролернинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

38. "Сурхон"нинг тезкор қарши ҳужумини олдинга чиққан Абдунабиев бартараф этди.

36. Ҳайдаров рақиб жарима майдони ичида йиқилди, аммо ҳакамлар ўйинни ташқари ҳолатни қайд этди.

33. Неъматхонов иккинчи қаватда тўп учун курашда устунлик қилиб, рақиб ҳужумини тўхтатди.

30. Шролернинг жаримадан тепган тўпини Йўлдошев ушлаб олди.

28. "Бунёдкор" футболчиси Музаффар Олимжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

27. Неъматхонов мезбонларнинг қанотдан узатмасини қайтарди.

26. Ҳамробеков қоидабузарлик учун сариқ карточка билан жазоланди.

23. Ҳужумда рақиб дарвозабонига нисбатан фол ишлатган Ҳайдаровни огоҳлантирди.

21. Шролернинг зарбасидан сўнг тўп рақиб жарима майдонида турган "Сурхон" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. 

20. Бугариннинг қўпол хатосидан сўнг Ҳайдаров узоқдан "Бунёдкор" дарвозаси томон зарба йўллади, ноаниқ.

19. Фол. Бугарин марказда рақиб футболчисини йиқитди.

17. Фол. Амонов Жумаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси.

14. Малининг жарима майдонига узатган тўпини Йўлдошев эгаллаб олди.

12. "Бунёдкор" хавфли ҳужум ташкиллаштирди. Сўнгги лаҳзада меҳмонлар ҳимоячиси зарба беришга шайланаётган Качоррининг оёқлари орасидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Шамсиев "Бунёдкор"нинг хафли ҳужумини бартараф этди.

8. Шролернинг зарбасига Плетнёв блок қўйди.

7. Зарба! Ашортианинг чап оёқда йўллаган зарбаси кучли чиқмади, тўп Йўлдошевнинг қўлларига бориб тушди.

5. Нормуродов ва Ҳамробеков рақиб ҳужумини йўққа чиқаришда фаоллик кўрсатди.

4. Зарба! Малининг ўнг қанотдан узатмасини Качорри ноаниқ зарба билан йўққа чиқарди.

3. Ашортиа ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилди, аммо Шайдулов бунга йўл қўймади.

2. Нормуродов рақиб ҳужумини бузишда фаоллик намойиш этди.

1. Ашортиа шеригини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда қолдириши мумкин эди, аммо  Йўлдошев ҳушёрликни бой бермади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Сурхон" сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика