UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  1 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  0 13:47"Астон Вилла" "Барселона" собиқ ўйинчисини сотишга тайёр  0 13:20"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  0 12:55ПСЖ йирик трансферга қўл уришга яқин  1 12:39Қирғизистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзимиз йўл қўйган хатоларимиз сабабли мағлуб бўлдик. Осиё кубогида Японияни мағлуб этганимиздан сўнг босимни ҳис қилдик"  1 12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  5 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  1 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  3 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1

Суперлига. "Бунёдкор" Тошкентда "Сўғдиёна" билан кечган учрашувда нурсиз дурангга имзо чекди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" Тошкентда "Сўғдиёна" билан кечган учрашувда нурсиз дурангга имзо чекди

Coca Cola Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Сўғдиёна" 0:0 

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Обид Жумаев, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Марат Исмаилов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов


"Бунёдкор": 32.Суҳробжон Султонов, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 4.Давронжон Эргашев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 10.Расул Йўлдошев (99. Умид Султонов 82'), 22.Усмонали Исмоналиев, 33.Умарали Раҳмоналиев, 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Гбадамоси, 88.Жаҳонгир Ўрозов.

Захира: 91. Зафар Сафаев, 2. Сардор Хурсандов, 7. Одилжон Абдураҳмонов, 14. Ҳусайн Эргашбоев, 19. Билол Туплиев, 21. Ғайрат Азизхўжаев, 29. Музаффар Олимжонов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 9.Бобур Фарҳодов (5.Аюбхон Номанов 46'), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (8.Марат Бикмаев 57'), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 44.Юре Обшивач, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 12.Ҳислат Ҳалилов, 16.Артём Филипосян, 20.Баҳодир Насимов, 21.Абдужалил Маназаров, 33.Дониёр Абдуманнопов.

Огоҳлантиришлар: Авазбек Ўлмасалиев 30', Маҳмуд Маҳамаджонов 33'

Бунёдкор

Суперлига. 1-тур

03/03/2022, 18:30

0
:
0
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
30'  Авазбек Ўлмасалиев
33'  Маҳмуд Маҳамаджонов
82'  Расул Йўлдошев (Умидбек Султонов)
46'  Бобур Фарҳодов (Аюбхон Номанов)
57'  Жасур Ҳасанов О (Марат Бикмаев)

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди!

90+2. Марат Бикмаевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

90+1. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми самарасиз якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Марат Бикмаев жарима зарбасидан тўпни дарвозага тўғри йўллади, Султонов эса тўпни уриб юборди, қайтган тўпга яна бир бор зарба берган Бикмаевнинг зарбаси гол бўлмади. 

87. Обшивач узоқ масофадан зарба йўллади, тўп эса тўғри Суҳробжон Султоновнинг қўлига бориб тушди.

84. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўйин давомида бир неча бор ҳакамларга эътирозини билдирмоқда.

80. Мухлислар ўз суюклиларидан фаолликни талаб қилмоқда.

77. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Усмонали Исмоналиев яқин масофадан дарвозага зарба йўллади, аммо зарба анчагина ноаниқ кетди.

76. "Бунёдкор" ҳужум уюштирди, рақиб жарима майдончаси ичида тўп ҳимоячилардан бирининг қўлига теккандек бўлди, аммо ҳакам буни пенальти дея баҳоламади.

74. Ўйин темпи бирозгина тушди. Ҳар икки жамоанинг ҳужумларини ҳимоячилар ишонч билан қайтариб юборишяпти.

67. Яна Митрович! Суҳроб Иззатов дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб ҳисобни очишга ҳаракат қилди, Милан эса сўнгги паллада улгурди

65. ЗАРБА! Давронжон Эргашевнинг 30 метрлардан жаримадан йўллаган зарбасини Милан Митрович ажойиб тарзда қайтариб юборди! Тан олиш керак - ўйиннинг ҳозирга қадар энг яхши ўйинчиси шубҳасиз Митрович!

56. Иккинчи бўлимни "Сўғдиёна" фаоллик билан бошлаган эди, аммо ҳозир устунлик яна "Бунёдкор"да.

54. Суҳраб Иззатовнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

Ушбу вазият ҳозирча ўйин давомида юзага келган энг хавфли вазият...

52. Томива бир ҳимоячидан ўтиб, арвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, тўпни Исмоналиевга узатди, бироқ тўп унга етиб бормади.

46. Бўлимнинг илк дақиқалари жиззахликлар фаоллиги билан бошланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим давомидаги футболчи ва мураббийларнинг реакциялари суратларда...

45+1. Биринчи бўлим ўз якунига етди!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди!

45. Авазбек Ўлмасалиев ажойиб имкониятни кўкка совурди!

39. Ўтган дақиқаларнинг энг яхши футболчиси шубҳасиз Милан Митрович!

38. ЗАРБАЛАР! "Бунёдкор" дастлабки зарбаси дарвоза тўсинига тегиб ўйинга қайтди, иккинчи темпда давом этган ҳужумни Томива зарба билан якунлади, унинг кучли зарбасини Митрович ажойиб тарзда қайтариб турибди!

34. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Расул Йўлдошев ажойиб вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Митрович эса ушбу вазиятда супер сейв кўрсатди!

32. Сухроб Иззатовнинг берган зарбаси ноаниқ кетди.

31. "Сўғдиёна" жамоаси жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

24. Томиванинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

23. "Сўғдиёна" асосан қарши ҳужумларда ўйнаяпти. 

21. Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, бироқ бу вазиятда "Бунёдкор" ҳимоячилари фаол ҳаракат қилишди.

20. Учрашув темпи юқори эмас. Жамоалар асосан майдон марказида ҳаракат қилишмоқда.

10. Тўп назорати "қалдирғочлар"да...

6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сўғдиёна" бурчак зарбасини амалга оширди! Марко Колаковичнинг бош билан дарвоза томон йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

2. Ўйиннинг илк дақиқаларини мезбонлар фаол бошлади.

1. Учрашув бошланди!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика