UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  1 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   16

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Бухоро" ва "Насаф" - "Андижон" баҳслари ўтказилади Янгиликлар

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Бухоро" ва "Насаф" - "Андижон" баҳслари ўтказилади

Бугун Суперлигада 2-тур ўйинлари якунига етади.

“Пахтакор” - “Бухоро”
8 март 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Фирдавс Норсафаров, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳрух Аъзамов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Диёр Имомхўжаев

Шота Арвелдазе ва Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви. "Пахтакор" чемпионатни ўз майдонида "Навбаҳор" устидан иродали ғалаба билан бошлади - 2:1. Жамоа сафида иккала голни ҳам Игорь Сергеев урди. "Бухоро" эса водийда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ўзаро ўйинларга эътибор қилсак катта устунлик "шерлар" томонида: 56та баҳсдан 40тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган, 7та учрашувда "Бухоро" 3 очко эгасига айланган. Яна 9та баҳсда дуранг кузатилган.

Ўтган йил "Пахтакор" ўзаро ўйинларда ушбу жамоа дарвозасига жами 10та гол урганди. Бухорода ҳам, Тошкентда ҳам 5:0 ҳисоблари қайд этилган. Умуман олганда охирги 5та ўйиннинг ҳаммасида "шерлар" бу рақибни мағлуб этишган. Мана шу 5та учрашувда "Пахтакор" 20та гол уриб 3та гол ўтказиб юборган.

Тошкентда ўтган баҳсларда "Бухоро" ўз тарихида бир марта ғалабага эришган (1996 йил) ва икки бор дуранг қайд этган (1995 ва 2016 йиллар), қолган 25та баҳсда "Пахтакор" ғолиб бўлган.

Пахтакор

Драган Черан - 65', Драган Черан - 81', Драган Черан - 85'

Суперлига. 2-тур

08/03/2020, 17:00

0
:
3
Тугади

Бухоро

45'
90'
63'  Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов)
65'  Драган Черан
65'  Достонбек Ҳамдамов
71'  Игорь Сергеев (Эрен Дердийок)
81'  Драган Черан
84'  Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов)
85'  Драган Черан
85'  Жалолиддин Машарипов
70'  Азизбек Амонов (Бобур Фарҳодов)
82'  Эдин Юнузович (Жасур Ҳакимов)
86'  Иззат Абдуллаев (Беҳруз Садиллоев)




“Насаф” - “Андижон”
8 март 2020 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Элёр Турсунов, Жалгасбай Сарсенов, Бектурсин Канназаров, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Шоҳрух Саид.

Биринчи турни сафарда ўтказган ва икки хил натижа қайд этган клублар баҳси. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “аждарлар” мавсумни Навоийда “Қизилқум” устидан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлашди. Қаршиликлар сафида Шароф Муҳитдинов ва Бобир Абдихолиқов (2та) гол уришди. Александр Хомяков устозлик қилаётган “Андижон” эса Тошкентда “Локомотив”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. “Бургутлар” сафида Жамшид Ҳасанов пенальтидан тўп киритди.

Бир йил олдин Андижонда ўтган баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, Қаршида эса "Насаф" 3:0 ҳисобида зафар қучган.

Бу жамоалар ҳозирга қадар 38 марта ўзаро беллашишган. 24та учрашувда "Насаф", 6та баҳсда "Андижон" ғолиб бўлган. Қолган 8та учрашувда дуранг кузатилган. "Аждарлар" 88та, "бургутлар" эса 46та гол уришган.

Қаршида ўтган 19та ўйиннинг 17тасида мезбонлар 3 очко соҳиби бўлишган. Бир марта "Андижон" Қаршидан ғалаба билан қайтган (1999 йил) ва бир бор дуранг қайд этган (2007 йил). Қаршидаги ўйинларнинг охирги 9тасида "Насаф" 9та ғалабага эришган.

Насаф

Бобир Абдихолиқов - 72', Шароф Муҳитдинов - 84'

Суперлига. 2-тур

08/03/2020, 17:00

1
:
2
Тугади

Андижон

Сирож Мелиев - 10'

45'
90'
72'  Бобир Абдихолиқов
72'  Шароф Муҳитдинов
73'  Ислом Кенжабоев (Харис Дилавер)
84'  Шароф Муҳитдинов
84'  Шерзод Насруллаев
89'  Шароф Муҳитдинов (Акмал Мозговой)
90'  Бобир Абдихолиқов (Шоҳмалик Комилов)
10'  Сирож Мелиев
39'  Хушнудбек Авилов
45'  Қаҳрамон Баҳодиров
60'  Қаҳрамон Баҳодиров (Фарҳод Мираҳматов)
63'  Азамат Исроилов (Муҳаммадали Юлдашев)
75'  Жамшид Ҳасанов (Темур Усмонов)
76'  Темур Усмонов

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика