UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  1 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  7 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  10 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0

Суперлига. Бугун Жиззахда марказий ўйин Янгиликлар

Суперлига. Бугун Жиззахда марказий ўйин

Бугун Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтади.

Суперлига, 23-тур
СЎҒДИЁНА – ПАХТАКОР
24 октябрь 2021 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Олимжон Абдувосилов, Александр Сидоров, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Бекзод Арипов

Айни пайтда Суперлигада дастлабки уч поғонадан иккитасини эгаллаб турган жамоалар - "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"нинг ўзаро тўқнашуви иккинчи даврадаги энг аҳамиятли беллашувлардан бирини тақдим этади. Шу сабабли мазкур баҳснинг кескин кечишини кутиш мумкин. Жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар йўқ.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 51 учрашув бўлиб ўтган. 41 беллашувда "Пахтакор" ғалабага эришган бўлса, 5та ўйинда дуранг қайд этилган ва 5 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 125 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 39 тўп ўтказиб юборишган. Жиззахдаги ўйинларнинг 18тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Тўрт марта "Сўғдиёна"нинг қўли баланд келган ва уч бор дуранг натижа қайд этилган.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 24 октябрь, якшанба куни соат 16:00да "Сўғдиёна" стадионида бошланади.





Сўғдиёна

Шаҳбоз Жўрабеков - 53'

Суперлига. 23-тур

24/10/2021, 16:00

0
:
1
Тугади

Пахтакор

45'
90'
10'  Аюбхон Номанов
12'  Шохруз Норхонов
53'  Шаҳбоз Жўрабеков
70'  Искандар Шайкулов (Дарко Станоевич)
76'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Баҳодир Насимов)
89'  Шохруз Норхонов (Саҳоб Рашидов)
89'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
21'  Шерзод Аъзамов (Шароф Муҳитдинов)
28'  Аброр Исмоилов
45'  Шаҳзод Азмиддинов
51'  Элдорбек Суюнов
52'  Марлен Чобанов
77'  Ҳумоюнмирзо Иминов (Шерзод Темиров)
88'  Достонбек Ҳамдамов (Пўлатхўжа Холдорхонов)
88'  Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадали Ўринбоев)
90'  Марлен Чобанов
90'  Пўлатхўжа Холдорхонов


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика