Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади

Khoja
1 авг 2025, 08:01
Бугун Суперлиганинг 2-даврасига старт берилади.

16-турнинг илк кунги баҳсларида "Бухоро" ОКМКни меҳмон қилади. Ушбу жамоаларнинг Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсида Миржалол Қосимов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Учрашув 20:00 га белгиланган.

"Бухоро" – ОКМК

01.08.2025, 20:00

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Муҳаммад Бахтиёров

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Элнур Дониёров

Комиссар: Шерзод Ражабов

Куннинг иккинчи баҳси Ғузорда бўлиб ўтади. Унда "Машъал" "Пахтакор"ни меҳмон қилади. Йил бошидан сўнг ҳар икки жамоада бош мураббий ўзгарган клублар ўртасидаги баҳс 20:00 да старт олади. Ушбу жамоаларнинг Тошкентдаги баҳси "шерлар"нинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

"Машъал" – "Пахтакор"

01.08.2025, 20:00

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Юлдошев, Сардор Умрзоқов

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Акмал Гиясов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›