UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  2 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  8 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

Суперлига. "Андижон" ўз уйида ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" ўз уйида ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" учрашуви бошланди.

 

Учрашувнинг 12-дақиқасида Музаффар Музаффаров олис масофадан "Андижон" жамоаси дарвозаси томон зарба йўллаб кўрди, лекин ноаниқ кўриниш олди унинг зарбаси.

18-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов боши билан "Металлург" дарвозаси томон зарба берди, лекин ноаниқ чиқди.

23-дақиқада Маҳмуд Қудратуллаевнинг кучли зарбасини Мирний қайтарди.  25-дақиқада Ойбек Қиличевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Маматказин дарвоза томон йўллади Лобанов тўпни қайтарди. 

34-дақиқада Дилшод Раҳматуллаевнинг жарима майдончаси ташқарисидан тўҳтатмасдан йўллаган зарбасини Лобанов эгаллаб олди. 

38-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Илдар Маматказин дарвозага йўллаган зарбаси "Металлург" ҳимоячисига тегиб дарвозага кириб кетди - 1:0. 

 

49-дақиқада Ойбек Қиличевнинг ошириб берган тўпини Бобур Амонов боши билан зарба берди, тўп Маматказинга келиб тушди, Илдарнинг ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтариб қолишди.

55-дақиқада Сервер Жепаров бурчакдан тўғри дарвозага зарба берди, Мирний бир амаллаб тўпни қайтарди. 

78-дақиқада Рўзимбой Аҳмедов ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам пенальти белгилади. Станислав Андреев 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:1. 

88-дақиқада Баҳром Абдураҳимовнинг ажойиб пасидан сўнг Сергей Тумасян боши билан дарвозага берди, жуда хавфли лекин ноаниқ.

Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


Андижон

Ильдар Маматказин - 38'

Суперлига. 11-тур

16/06/2019, 18:00

1
:
1
Тугади

Металлург

Станислав Андреев - 79'

45'
90'
38'  Ильдар Маматказин
62'  Бобуржон Акбаров
70'  Фарҳод Мираҳматов (Абдулло Олимов)
77'  Бобуржон Аманов
78'  Рўзимбой Аҳмедов
81'  Абдурахмон Абдулхақов
85'  Рўзимбой Аҳмедов (Шаҳбоз Жумабоев)
88'  Ойбек Қиличев (Асрор Ғофуров)
28'  Камолиддин Тожиев
56'  Аброр Тошқўзиев (Баҳром Абдураҳимов)
63'  Сервер Жепаров (Сергей Тумасян)
68'  Баҳром Абдураҳимов
73'  Маҳмуджон Қудратиллаев (Зоҳид Абдуллаев)
79'  Станислав Андреев


АНДИЖОН – МЕТАЛЛУРГ 1:1
16 июнь 2019 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Андрей Цапенко, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Илдар Маматказин 38, - 1:0. Станислав Андреев 79 пенальти, - 1:1.

"Андижон": 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Амонов, 4. Фарҳод Мираҳматов (17. Абдуллоҳ Олимов, 70), 7. Ойбек Қиличев (75. Асрор Ғофуров, 88), 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Илдар Маматказин (с), 22. Рўзимбой Аҳмедов (70. Шаҳбоз Жумабоев, 85), 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 88. Аброр Хусинов, 89. Бобир Акбаров.
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 6. Иброҳим Отахонов, 8. Фарҳодбек Бекмуратов, 9. Сардор Сулаймонов, 24. Дониёр Исмоилов, 26. Радосав Алексич, .

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 5. Аббос Отахонов, 8. Сервер Жепаров (70. Сергей Тумасян, 63), 9. Маҳмуд Қудратиллаев (15. Зоҳид Абдуллаев, 73), 10. Исломбек Исоқжонов, 14. Аброр Тошқўзиев (11. Баҳром Абдураҳимов, 56), 17. Музаффаржон Музаффаров, 18. Шавкат Муллажонов, 21. Камолиддин Тожиев, 28. Станислав Андреев, 55. Акбар Исматуллаев (с).
Захира: 1. Зафар Сафоев, 6. Иброҳим Йўлдошев, 19. Дониёр Усмонов, 22. Шоҳзод Ғофурбеков, 77. Муҳаммад Исаев, 85. Баҳодир Пардаев.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 28, Бобир Акбаров 62, Баҳром Абдураҳимов 68, Бобур Омонов 77, Рўзимбой Аҳмедов 78, Абдураҳмон Абдулҳақов 81.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика