Суперлига. 9-тур лауреатлари
20 май 2022 11:09
Янгиликлар
Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.
"Нефтчи" бу тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Фарғоналиклар посбони шу куни яхши ўйнади ва рақибларнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди. Шу боис "Нефтчи" посбони Акбар Тўраев championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

"Насаф" бу тур Қаршида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 5:0 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилди. Рўзиқул Бердиев жамоаси шу куни таркиби анчагина кучайган рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ажойиб ўйин намойиш этди. Championat.asia сайти талқинига кўра, 9-турнинг энг яхши мураббийи Рўзиқул Бердиев бўлди.

Бу турда "Металлург" ярим ҳимоячиси Дамир Темиров "Динамо" билан баҳс охирида жуда чиройли гол урди ва тур голи муаллифига айланди.

"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов "Сурхон"га қарши баҳснинг иккинчи таймида захирадан майдонга тушди ва иккита гол урди. Шу тариқа, Жавоҳир Қаҳрамонов championat.asia талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар