UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  5 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  6 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  11 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  8 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  13 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  42 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  23 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  28

"Бухоро" - "Пахтакор" ва "Металлург" - "Сўғдиёна". Кимнинг имкониятлари қандай? Янгиликлар

"Бухоро" - "Пахтакор" ва "Металлург" - "Сўғдиёна". Кимнинг имкониятлари қандай?

Кеча суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилди.

Бугун “Пахтакор” жамоаси “Бухоро” билан куч синашса, “Металлург” Бекободда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. 7 апрель куни 5-тур учрашувлари якунланади. Шу куни Қаршининг “Насаф” жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор” клуби меҳмони бўлса, “Локомотив” Тошкентда “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашувлар олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасини ва имкониятларини тақдим этамиз.




“БУХОРО” – “ПАХТАКОР”

Бухоронинг “Бухоро” бундан аввалги турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Бу турда ҳам “Бухоро” жамоаси пойтахтнинг бошқа бил клуби “Пахтакор”ни қабул қилади. Ушбу икки жамоа ўзаро 50 маротаба тўқнаш келишган. Ўтказилган 50 учрашувнинг 39тасида “Пахтакор” жамоаси ғалаба қозонган. 6та ўйинда “Бухоро”нинг қўли баланд келган бўлса, қолган 9та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Ушбу ўйинда мухлислар ҳақиқий жанг гувоҳи бўлиши мумкин. Мусобақа рейтингидаги икки жамоа ўртасидаги очколар тафовути 1 очкони ташкил этади. Иккала жамоа ҳам фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқиши шубҳасиз. Бу ўйинда “Пахтакор”нинг имкониятлари кўпроқ.

30/30/40



“МЕТАЛЛУРГ” – “СЎҒДИЁНА”

Мусобақа жадвалида сўнгги поғонада бораётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ушбу турда Бекободнинг “Металлург” жамоаси меҳмони бўлади. Бундан аввалги турда “Сўғдиёна” ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Мусобақанинг 4-турига келиб “Сўғдиёна” жамоаси 1 очко жамғаришга эришди. “Металлург” эса “Сўғдиёна” жамоасидан кўра анча яхши натижа қайд этмоқда. Ушбу жамоалар ўзаро 32 маротаба тўқнаш келишган. 12 учрашувда “Металлург” ғалаба қозонган бўлса, 13та ўйинда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. Қолган 7та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Бу турда “Металлург” ғалабалар сони бўйича “Сўғдиёна”га етиб оладими? Суперлига баҳсларида “Сўғдиёна” омадсиз иштирок этмоқда. Шунинг учун ҳам бу баҳсда “Металлург” жамоасининг имкониятлари кўпроқ.

50/30/20


“НАВБАҲОР” – “НАСАФ”

Қаршининг “Насаф” жамоаси бу турда меҳмонда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши баҳс олиб боради. “Аждарлар” ОЧЛ мусобақасини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлишди. Уларнинг ҳисобида ҳозирча 1та расмий учрашув турибди. Ушбу ўйин “Насаф” учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Шунинг учун ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари бор эътиборларини ички чемпионатга қаратган. “Навбаҳор” жамоаси билан бўладиган ўйинда “Насаф” ғалаба қозониш учун ҳаракат қилади. Ушбу жамоалар ўзаро 42 маротаба тўқнаш келишган. Шундан 22та ўйинда “аждарлар” ғалаба қозонган. 11 ўйинда эса “Навбаҳор”нинг қўли баланд келган. Қолган 11 учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. “Насаф” жамоаси сафарда “Навбаҳор”ни 3 маротаба мағлуб этишга эришган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларнинг 9тасида “Навбаҳор” жамоаси ғалаба қозонган. “Насаф” эса 4 маротаба сафарда мезбон жамоадан устун келган. 7 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. “Насаф” сўнгги 8 йилда Наманганда 2 маротаба ғалаба қозонган. Бундан кўриниб турибдики, “Навбаҳор”нинг уй учрашувлардаги имконияти “Насаф”га қараганда кўпроқ.

30/40/30



“ЛОКОМОТИВ” – “ҚЎҚОН-1912”

Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ички иккита фронтда кураш олиб бораётгани боис чемпионатда у даражада яхши натижа қайд эта олмаяпти. Куни кеча БАА “Ал Ваҳда” жамоасини йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз имкониятларини яхшилаб олди. “Темирйўлчилар” мана шундай кўтаринки руҳда Тошкентга қайтиб келишди ва “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ушбу жамоалар ўзаро 6 маротаба тўқнаш келишган. “Локомотив” жамоаси ўтказилган ўйинларнинг 4 тасида ғалаба қозонган ва 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этган. Бундан кўриниб турибдики, “Қўқон-1912” жамоаси “Локомотив”ни бирор маротаба ҳам мағлуб эта олмаган. Бу турда “Локомотив” жамоасининг имкониятлари рақибларга қараганда кўпроқ.

40/30/30

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика