UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  7 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  19 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар мухлис келди Янгиликлар

Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар мухлис келди

Теглар :  Суперлига4-тур
Кеча Суперлига баҳсларининг 4-тури ниҳоясига етди.

Мазкур турда томошабинни жалб этиш бўйича пойтахт стадинлари етакчи бўлишди. “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинни 15421 нафар ишқибоз бевосита стадионнинг ўзида томоша қилган бўлса, “Пахтакор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувга 15100 нафар томошабин ташриф буюрди.

Пойтахт стадионлари учун бу каби кўрсаткич анчадан буён қайд этилмаётган эди. Шу нуқтаи назардан ҳам пойтахт жамоалари ўйинларига қизиқиш турма-тур ошиб бораёттганлигини эътироф этиш лозим.

Умумий ҳисобда эса Суперлига 4-турида стадионларга жами 74909 нафар томошабин ташриф буюрди.


Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти томонидан футболни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар Суперлига баҳсларининг шиддатли ўтиши билан биргаликда мухлисларнинг стадионга қайтаришга ҳам хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга стадионларга мухлисларни янада кўпроқ жалб қилиш учун қандай чора-тадбирларни амалга ошириш керак? Стадионларда мухлисларга яна қандай қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилиши зарур? Ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда билдириб ўтишингиз мумкин.

Мухлисларнинг барча таклифлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси раҳбариятига тақдим қилинади ва алоҳида кўриб чиқилиб, шу асосида чора-тадбирлар амалга оширилади.

Футбол мухлислар учун, стадионларга ташриф буюринг ва ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика