UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади? Янгиликлар

Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?

Келгуси йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатида иштирокчи жамоалар сони оширилади.

Янги мавсум Ўзбекистон Суперлигасида иштирокчи жамоалар сони 16 тага оширилади. Маълумот учун, жорий мавсум 14 клуб юқори дивизионда иштирок этмоқда. 

Мусобақаларни ташкил этувчи Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) ўз баёнотида бу ҳақда шундай эълон қилганди:

"Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида 14 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашади. Якунда сўнгги ўринни эгаллаган 1 та жамоа мусобақа билан хайрлашади. Унинг ўрнига Про лиганинг дастлабки икки жамоаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Яна 1 та йўлланма эса Суперлиганинг 12-13 ҳамда Про лиганинг 3-4 жамоалари ўртасида ўйналади. Бунда Пролиганинг 4-жамоаси уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-жамоасини, Про лиганинг 3-жамоаси эса уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-жамоасини қабул қилади. Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади". 

Бундан кўриш мумкинки, Суперлигада 12-ўрин билан кифояланган жамоа ҳам 2025 йилги мавсумни Про лигада ўтказиши, Про лиганинг тўртинчи жамоаси эса аксинча, Суперлига йўлланмасига эга чиқиши мумкин. Муҳими, барчаси спорт принcипларидан келиб чиқиб, амалга оширилади".

Келинг, эндиликда Суперлигада 2025 йилги мавсум қайси жамоалар иштирок этиши ҳақида сўз юритамиз.

Ҳозирга вақтда жорий мавсум турнирда қатнашаётган 9 клуб лигада қолишни кафолатлади, булар: "Насаф", ОКМК, "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Пахтакор", "Сурхон", "Андижон" ва "Динамо". Шунингдек, Про лигада жорий мавсум дастлабки икки ўринни эгаллаган "Машъал" ва "Бухоро" клублари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Демак, ҳозирда 11 жамоа номи аниқ. Хўш, қолганлар-чи?

ПФЛ баёнотига кўра, Суперлигада жорий мавсум сўнгги ўринни эгаллаган жамоа кейинги мавсумдан Про лигада иштирокини бошлаши кўзда тутилган. Бироқ бир тур қолганига қарамай, мусобақа билан хайрлашган жамоа номи маълум эмас. Бекободнинг "Металлург" клуби бугун "Сурхон"ни мағлубиятга учрата олмаганида, эҳтимол, иккинчи мақомдаги лиганинг янги иштирокчисига айланиши мумкин эди. Шунга қарамай, Про лигага икки клубдан бири равона бўлиши аниқ: "Локомотив" ёки "Металлург".

Айни дамда "Локомотив" ҳисобида 21, "Металлург" ҳисобида эса 20 очко мавжуд. Бекободликларни сўнгги турда ҳам ғалаба қаноатлантириши билан бир қаторда улар таъқибчисининг 3 очкога эга чиқмаслигини кутиши керак. "Металлург" дуранг ўйнаган тақдирда ҳам "темирйўлчилар"нинг мағлубиятга учраши талаб этилади.  "Локомотив" охирги турда 5-ўринда бораётган "Нефтчи"ни қабул қилса, "Металлург" чемпионликни муддатидан илгари ҳал қилган "Насаф" майдонига сафар уюштиради. "Насаф" чемпионликни ҳал қилиб бўлгани, "Нефтчи"нинг эса юқори ўринлар учун кураш олиб бораётганидан келиб чиқсак, "Локомотив"ни ҳам ўта оғир синов кутиб турганини сезиш мумкин. Қизиқ томони, "Локомотив"га қониқарсиз натижалари учун "Металлург" раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилган Григорий Колосовский мураббийлик қилмоқда.

Икки жамоадан бири Суперлига билан хайрлашиши иккинчисини лигада қолишини кафолатламайди, балки ўтиш ўйинида Про лигада 3-ўринни эгаллаган жамоа билан беллашади. Иккинчи ўтиш ўйинида иштирок этадиган Суперлига жамоаси эса ҳозирча номаълум.

Кейинги мавсум режасига қарайдиган бўлсак, жорий йил жадвалда 11 ўринни эгаллаган жамоалар ўз ўрнида қолади. Улар сафига "Машъал" ва "Бухоро" қўшилиши инобатга олсак, бу сон 13 тага етади. Яна 3 йўлланма эса ўтиш ўйинлари орқали аниқланади.

Ўтиш ўйинларида 4 клуб ўзаро беллашиб, уларнинг учтасига йўлланмаси насиб этади. Биринчи босқичида ютқазган жамоаларга иккинчи имконият тақдим этилади.

Суперлигани 12-ўринда якунлаган клуб Про Лиганинг 4-жамоаси, 13-ўринда якунлаган клуб эса Про Лиганинг 3-жамоаси майдонига сафар уюштиради. Мазкур беллашувларда ғалаба қозонган икки жамоа янги мавсумда Суперлига иштирокчиларига айланади. Мағлуб бўлганлар эса сўнгги, 16-йўлланма учун кураш олиб боради.

Про Лига 3-ўрин ("Қўқон") — Суперлига 13-ўрин ("Локомотив"/"Металлург")

Про Лига 4-ўрин ("Шўртан") — Суперлига 12-ўрин ("Қизилқум"/"Бунёдкор"/"Олимпик")

Ўтиш ўйинининг иккинчисида иштирок этадиган ўринни ҳозирда келажаги номаълум бўлиб турган "Олимпик" жамоаси эгаллаб турибди. Бироқ "Қизилқум" ва "Бунёдкор" клубларида ҳам қуйи поғонага тушиб кетиш хавфи бор. Бунинг учун Денис Коростиченко шогирдларининг якуний турдаги ғалабаси кифоя қилиши мумкин.

"Қизилқум" сўнгги турда иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун жон-жаҳди билан курашаётган ОКМК майдонига сафар уюштирса, "Бунёдкор" азалий рақиб "Пахтакор"ни ўз майдонида қабул қилади. "Олимпик" эса ютса ҳам, ютқазса ҳам ўз жойидан силжимайдиган "Сурхон" майдонига сафар уюштиради, бу эса икки клубга ҳам ҳатто очко қўлга киритишни кафолатламаслиги мумкин. Катта эҳтимол, кўп нарса "Олимпик"нинг тақдирини белгилаб берадиган (эҳтимол, белгилаб бўлган) клуб раҳбариятига боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Хуллас, Суперлиганиннг сўнгги тури интрига ва қизиқарли воқеаларга бой бўлиши кутилмоқда. Ўтиш ўйини иштирокчилари ва Про лиганинг янги мавсумдаги иштирокчиси ҳам шунда аниқ бўлади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
27 ноя 13:47:55
Dostonbek Aripov
Ҳозирга вақтда жорий мавсум турнирда қатнашаётган 9 клуб лигада қолишни кафолатлади, булар: "Насаф", ОКМК, "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Пахтакор", "Сурхон", "Андижон" ва "Динамо". Шунингдек, Про лигада жорий мавсум дастлабки икки ўринни эгаллаган "Машъал" ва "Бухоро" клублари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. Демак, ҳозирда 11 жамоа номи аниқ. Хўш, қолганлар-чи? Nmaga Neftchi yo'q bulardi ichida esdan chiqdimi ? Neftchi qatnashishi kafolatlanmaganmi ? Oqil Abdullayev
+1   
24 ноя 19:28:25
Xojiakbar
Olimpik kelasi yili super liga qatnashmasa o'tish o'yinlarini o'tkazishga xojat yo'q ekan.
   
28 ноя 08:32:50
tigr0474
Кизилкум утишда уйнаса керак. Агар Олимпикни узлари тушуришмаса, Сурхонга натижанинг кизиги йук. Сурхон ёшларни синаб куради, тактикани синаб куради просто уртоклик уйини макомида булади. Кизилкумни ракиби - Сугдиёна медаллар учун курашаётган жамоа, Бунёдкор ракиби - Пахтакорга хам худди Сурхон каби натижанинг кизиги йук, факат тактика ва ёшларни синаб куриши мумкин.
   
24 ноя 21:17:21
FUTBOL DAVRASIDA
Бир тийинга киммат олимпикни еки саклаб колинглар. Чунки, мобиуз побиузларни хам такдири бир кун келиб шундай булиши тайин ва БУ ГИРТ БЕМАЬНИЛИК. Ёки таркатиб юборилса, ундан олинган хамма очколар анулировать килинсин. Ана шунда билинади. Ким нечанчи уриндалиги
   
24 ноя 21:17:20
FUTBOL DAVRASIDA
Бир тийинга киммат олимпикни еки саклаб колинглар. Чунки, мобиуз побиузларни хам такдири бир кун келиб шундай булиши тайин ва БУ ГИРТ БЕМАЬНИЛИК. Ёки таркатиб юборилса, ундан олинган хамма очколар анулировать килинсин. Ана шунда билинади. Ким нечанчи уриндалиги
   
24 ноя 21:16:44
FUTBOL DAVRASIDA
Бир тийинга киммат олимпикни еки саклаб колинглар. Чунки, мобиуз побиузларни хам такдири бир кун келиб шундай булиши тайин ва БУ ГИРТ БЕМАЬНИЛИК. Ёки таркатиб юборилса, ундан олинган хамма очколар анулировать килинсин. Ана шунда билинади. Ким нечанчи уриндалиги
   
24 ноя 19:33:06
Аваз Худойқулов
Xojiakbar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olimpik kelasi yili super liga qatnashmasa o'tish o'yinlarini o'tkazishga xojat yo'q ekan.
Мен ҳам шуни айтмоқчийдим, локомотив ҳам металлург ҳам ўз ўрнида қолиб катта эхтимол
олимпик тарқатиб юборилиши хавфи ҳам бўлиши мумкин
   
24 ноя 19:28:46
AlisherYuventus
Nimaga faqat g'alaba Metallurgni qoniqtiradi o'z o'yinida durrang o'ynab Lokomotiv yutqazsachi, to'plar nisbati Metallurgda yaxshi bo'lib 13-o'ringa chiqmaydimi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика