UZ

Суперлига-2021. Юсупов ва Нестеров тенгсиз Янгиликлар

Суперлига-2021. Юсупов ва Нестеров тенгсиз

2021 йилги Суперлигамиз ўз якунига етди.

26та тур давомида фақат икки футболчи барча ўйинларни тўлиқ, ўзгаришларсиз ўтказгани эътиборга молик. Уларнинг иккаласи ҳам дарвозабон.

"Қизилқум" посбони Игнатий Нестеров ва "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов 26та ўйиннинг барчасида тўлиқ 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишди.  

Бир қатор футболчилар 26та ўйинда майдонга тушишди, бироқ тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилишмаган: Алишер Салимов ("Сурхон"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Лука Чермель ("Сўғдиёна"), Гиорги Кухианидзе ("Қизилқум"), Ҳусниддин Ғофуров ("Сурхон"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив"), Дамир Темиров ("Металлург"), Ҳусайин Норчаев ("Насаф"), Муҳаммаданас Ҳасанов ("Қўқон-1912"), Мате Ватсадзе ("Қизилқум"), Мартин Боаке ("Андижон"/АГМК) ва Азизбек Амонов ("Локомотив").


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика