UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Суперлига-2020. Жамоалар бу йил қайси бренд маҳсулотларидан фойдаланмоқда? Янгиликлар

Суперлига-2020. Жамоалар бу йил қайси бренд маҳсулотларидан фойдаланмоқда?

Ҳар йили янги мавсум олдидан жамоаларнинг жаҳонга машхур бренд маҳсулотларини харид қилиши одатий холдир.

Суперлига клублари ҳам имкон қадар ўз футболчиларини сифатли эпикировкалар билан таъминлаб боришга ҳаракат қилмоқда. Эътибор берган бўлсангиз, жорий чемпионатда иштирок этаётган бир нечта жамоалар PUMA бренди маҳсулотларидан ҳам фойдаланишга қарор қилган. JAKО бренди остидаги эпикировкалар эса гўёки ҳеч қайси клубга керак эмасдек бу йил. Қуйида жамоаларнинг бу борадаги танловига эътибор қаратамиз.

“Пахтакор” – ADIDAS
Амалдаги чемпион Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бу йил ҳам ўз анъанасига содиқ қолиб, ADIDAS спорт кийимларига буюртма берган. Германиянинг таниқли бренди бўлган ADIDAS компаниясига 1925 йил асос солинган. Бугунги кунда ушбу компания бир қатор терма жамоалар ва клубларга спорт кийимларини тақдим этиб келмоқда. “Шерлар” ҳам жахонга машхур ADIDAS спорт кийимларидан харид қилди. Дизайн ҳам энг сўнгги русумдаги эканлигини айтиш мумкин. Айниқса жамоанинг уй ва сафар учрашвларидаги либослари буюртма қилинганини кўряпмиз. Норасмий маълумотларга кўра, “Пахтакор” жамоаси мамлакатимизда спорт кийимлари учун энг кўп маблағ ажратадиган биринчи рақамли жамоа ҳисобланади. Шота Арвеладзе бошқарувидаги жамоага ҳар йили ADIDAS бренди остидаги 20 хилдан зиёд бўлган спорт кийимлари тақдим этиб борилади.



“Насаф” – ADIDAS
Қаршиликлар хам узоқ йиллардан буён ADIDAS брендининг маҳсулотларидан харид қилиб келмоқда. Афтидан “аждарлар” бу йил жамоа аъзоларига ўтган йили харид қилинган эпикировкаларни берган кўринади. Сабаби бу йил “Насаф” футболчиларининг эгнидаги либосларни ўтган йили ҳам кўргандик. 2019 йили эпикировкалар сони кўпроқ бўлгани учун бу йил жамоага янги келиб қўшилганларга шундан берилган бўлса керак деган тахминга бордик.



“Қўқон-1912” – ADIDAS
Қўқонликлар хам 2018 йилдан буён ADIDAS брендининг эпикировкаларидан харид қилиб келмоқда. Кўпчилик билмаса керак, бу йил жамоага ADIDAS спорт кийимлари бироз кечикиб олиб келинди. Шу сабабли, “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари янги мавсум олдидан ўтказилган тақдимот маросимига маҳаллий тикув цехида ишлаб чиқарилган спорт кийимларида қатнашди. Шунингдек чемпионатнинг илк турини ҳам тикув цехида ишлаб чиқарилган либосларда ўтказишга мажбур бўлди. Кейинчалик ҳаммаси изига тушиб кетди ва жамоа аъзоларига хориждан сифатли спорт кийимлари олиб келиниб тарқатилди. Дизайн энг сўнггиси эканлигини ҳам қўшимча қилиш лозим.



“Локомотив” – JOMA
Бундан бир неча йиллар аввал мамлакатимизга Испаниянинг таниқли JOMA бренди маҳсулотлари кириб келганида, деярли барча клублар айнан ушбу компания маҳсулотларидан фойдаланишни маъқул кўрарди. Аммо сўнгги йилларда асосан “Темирйўлчилар” бошқа клублардан фарқли ўлароқ Испаниянинг JOMA компанияси билан келишувга эришган. Шу сабабли ҳар йили “Локомотив” аъзолари ушбу бренд эпикировкаларидан ҳарид қилади. Жамоанинг рамзий ранги эса қизил ва яшил ранг эканлиги сабабли, эпикировкалар ранги ҳам кўпроқ шу рангга тортади. Жорий мавсумга “темирйўлчилар” янги спорт кийимлари учун буюртма бермаган чоғи. Боиси бу йилги расмий учрашувларни ҳам “Локомотив” аъзолари худди “Насаф” жамоаси сингари ўтган йилги либосларда ўтказиб келмоқда.



“Бунёдкор” – NIKE
“Қалдирғочлар” илгари Jako эпикировкаларидан харид қиларди. Ўтган йили клуб раҳбарияти ушбу анъанадан воз кечиб, NIKE спорт кийимлари учун буюртма берди. Сифат ва дизайни бўйича ортиқча эътирозлар бўлиши мумкин эмас. Бу йил жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов Puma маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича раҳбариятга таклиф киритган. Аммо нимадир бўлдию, бу йил ҳам футболчиларга NIKE бренди остидаги эпикировкалар тақдим этилди. Ўтган йилги дизайн бу йил ҳам сақлаб қолинганини қўшимча қилиш лозим. Олинган маълумотларга кўра, бу йил таркибга янги келиб қўшилган футболчиларга вақтинчаликка Тошкент шаҳридаги тикув цеҳида ишлаб чиқарилган эпикировкалар бериб турилган.



АГМК – ADIDAS
Олмалиқликлар ҳам бу йил Joma бренди маҳсулотларидан воз кечиб, Adidas ни танлади. Шу тариқа АГМК “Пахтакор” клуби сингари Adidas эпикировкалари билан таъминланди.



“Машъал” – SALLER
Ҳар ким бозорда чўнтагига қараб савдо қилади деганларидек, муборакликлар ҳам камторана шароитларидан келиб чиқиб, бу йил SALLER бренди маҳсулотларидан харид қилишга қарор қилди. Бошқа бренд маҳсулотларига нисбатан моддий томондан ҳам анчагина камхаражат бўлган SALLER бренди эпикировкаларининг дизайни бошқача. Бундан келиб чиқдики, бу йил Суперлигада эпикировкалар учун энг кам маблағ ажратган клуб деб “Машъал”ни кўрсатиш мумкин.



“Навбаҳор” – PUMA
Наманганликлар ўтган йили Adidas брендининг маҳсулотларидан фойдаланганди. Бу йил эса вилоят ҳокимининг танловига кўра, “Лочинлар” Puma бренди эпикировкалари учун буюртма берган. Андрей Канчелськис жамоаси Туркияда ўтказган хориж йиғинларида Adidas спорт кийимларидан фойдаланганига гувоҳи бўлдик. Чемпионат старти арафасида эса жамоа аъзоларига Puma эпикировкалари тақдим этилди.



“Металлург” – ADIDAS
Бекободликлар ҳам бир неча йиллардан буён Adidas бренди маҳсулотларидан фойдаланиб келмоқда. Андрей Шипилов жорий мавсум ҳам айнан ушбу таниқли бренд вариантини танлашга қарор қилди. Эътиборлиси жамоа аъзолари Туркиядаги йиғинга жўнаб кетиш олдидан бир хилда кийинтирилганди.



“Сурхон” – ADIDAS
“Сурхон” жамоаси аъзоларини ҳам бу йил Adidas бренди эпикировкаларида кўряпмиз. Термизликларнинг спорт кийимлари яшил-қора рангли бўлиб, уй ва сафар учрашувларидаги либосларининг ранги эса оқ-оқ ва сариқ-қора эканлигини айтиш жоиз. Ушбу жамоа ҳам Adidas брендининг энг сўнгги русумдаги дизайнида ишлаб чиқарилган спорт формаларидан ҳарид қилган.



“Андижон” – PUMA
Андижонликлар деярли ҳар йили бошқа бошқа бренд маҳсулотларидан ҳарид қилиб келмоқда. Nike, Joma, Adidas... Шулар жумласидандир. Бу йил эса “бургутлар”ни эгнида Puma либосларини кўриш мумкин. Балки клуб раҳбарияти спорт кийимларини танлаш чоғида жамоа имиджидан кўра, моддий жиҳатни инобатга олаётгандир. Эътибор берган бўлсангиз, водийнинг икки клуби – “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари айнан Puma либосларидан харид қилган. Сифати эса икки хил. Таққослайдиган бўлсак, наманганликларнинг спорт кийимлари нисбатан яхшироқдек туюлмоқда.



“Қизилқум” – ADIDAS
“Қизилқум” раҳбарияти бу йил спорт кийимлари учун зарур бўлган маблағни топа олмадими ёки бошқа сабаб борми билмадик-ку, лекин навоийликларни жорий мавсум ҳам 2019 йилги чемпионатдаги спорт формаларида кўрмоқдамиз. Балки улар ҳам кейинчалик янги либослар учун буюртма берар. Албатта буни вақт кўрсатади.



“Сўғдиёна” – JOMA
Сергей Лушан ўтган йили клуб раҳбариятига “Сўғдиёна” аъзоларини Nike бренди эпикировкалари билан таъминлаш бўйича таклиф киритганди. Бу йил эса бош мураббий Улуғбек Бақоев Joma бренди вариантида тўхташни лозим топди. Афтидан Бақоевга Joma компанияси маҳсулотларининг сифати ёқади шекилли. Чунки 2018 йилги мавсумда ҳам “Бухоро”да ишлаган чоғида айнан Испаниянинг таниқли бренди бўлган Joma спорт кийимларидан харид қилганди.



“Бухоро” – JOMA
Бухороликлар бу йил ҳам Испаниянинг Joma эпикировкаларидан харид қилди. Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари бу йил Saller бренди маҳсулотларини кийишлари ҳам мумкин эди. Аммо сўнгги паллада клуб раҳбарияти Joma вариантида тўхталди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика